13.8 C
Узбекистан
Четверг, 28 марта, 2024

Булунғурда саховатпеша инсон 2200 намозхонга мўлжалланган масжид қурди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,180участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида саховатпеша инсонлар томонидан янги масжид бунёд этилмоқда. Бир ярим йиллик меҳнат якунланиш арафасида. Масжиднинг очилиши келгуси ойга мўлжалланган.

Мусулмон оламида масжидлар Аллоҳ таолонинг ер юзидаги уйлари сифатида катта мавқега эга бўлиб, энг покиза маконлар саналади. Масжидлар Аллоҳ таолога энг маҳбуб масканлардир. Уларда Аллоҳ таолога ибодат қилиниши сабабли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганларидек, «шаҳарларнинг Аллоҳга энг маҳбуб жойи – масжидларидир» (Имом Муслим ривояти).

Булунғур туманида бундан 30 йил аввал ҳаммаси бўлиб иккита масжид бўлган. Ҳозирга келиб, уларнинг сони 16тага етган. Шу кунларда яна иккита янги масжид қурилмоқда. Серқатнов кўчанинг шундайгина ёнгинасида, М-39 халқаро автомобиль йўли устида қурилаётган масжид диққатимизни ўзига тортди. Бу “Амир Ҳамза” жомъе масжиди экан. У 1989 йилда бунёд этилган ва шу кунларда унинг ҳудудида янги бино бунёд этилаётган экан.

Ушбу масжид имоми ва айни пайтда Булунғур туман бош имом-хатиби Мамадиёр Жамонқуловни суҳбатга тортдик. Унинг уқтиришича, эски бино 500 намозхонга мўлжалланган экан. Масжид шундайгина Катта ўзбек тракти, туну кун автомобиль ҳаракати тўхтамайдиган йўл устида жойлашгани учун доимо мусофирлар, шу жумладан чет эллик сайёҳлар билан гавжум бўлган ва намозхонлар учун торлик қилган. Шуни инобатга олиб, маҳаллий фуқаро Сайфулло Ҳожи Ҳайитов ўзининг тадбиркор ўғиллари билан биргаликда “Амир Ҳамза” жомъе масжиди ҳовлисидаги бўш ер майдонида янги масжид биноси қуриб бериш истагини билдирган.

“Натижада бир ярим йилга ҳам бормасдан туман аҳолиси ва меҳмонларимиз учун замонавий масжид биноси қад ростлади, – дейди М.Жамонқулов. – Ҳомийларимизга қўшилиб, бу савоб ишга бир қатор фуқаролар ҳам ўз ҳиссасини қўшди. Кимлардир қурилиш давомида уста-мардикорларга ёрдам кўрсатди, яна кимлардир уларнинг овқатидан хабар олиб турди. Бир сўз билан айтганда, ҳамжиҳатлик натижасида ана шундай катта ва кўркам масжид биноси қурилди. Қурилиш жараёнлари билан танишиш мақсадида бир неча бор ушбу масжидга Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, ҳамда Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, марҳум муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ташриф буюришган”.

Биз Сайфулло Ҳожи Ҳайитов билан ҳам учрашдик. Суҳбатдошимиз муқаддас динимизда масжид қуриш ва уни обод этиш энг савобли амаллардан саналишини уқтириб, қуйидаги ҳадиси шарифни келтирди: “Ким Аллоҳнинг розилигини тилаб бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда унга ўшанинг мислини қуриб беради». 

Масжиднинг янги биноси қуришга нима туртки бўлганлигини сўраганимда, Сайфулло Ҳайитов қуйидагича жавоб қайтарди: “Катта ўғлим Азамат  Тошкентда ишлайди. Ҳайит намозларига келганида, масжидга одам сиғмай кетганлигини кўриб, хайрли ишга қўл уриб, масжид ҳовлисида бўш ер майдонида янги бино қуриш таклифини билдирди ва буни оилавий қўллаб қувватладик. Хайрли иш ўтган йилнинг июнь ойида бошланган эди. Бино тўла қурилиб, фойдаланиш учун тайёр ҳолга келтирилган. Бирор ой ичида очамиз. Масжид икки қаватдан иборат бўлиб, 2200 намозхонни сиғдира олади”.

Қурилиш ишларига холисона бош-қош бўлган Умид Атахоновнинг сўзларига қараганда, қурувчи усталар Андижондан таклиф қилинган. Ажойиб гумбаз наманганлик, эшиклар эса самарқандлик қўли гул усталарнинг иши экан.

Энди масжидга “Амир Ҳамза” деб ном берилганлиги ҳақида.  М.Жамонқулов бунга изоҳ бериб, масжид  машҳур саҳоба – Пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг амакилари Ҳамза ибн Абдулмутталиб (р.а.)  номлари билан аталганлигини таъкидлади. 

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

2 КОММЕНТАРИИ

  1. Пусть Аллах примет твой Эхсан, отблагодарит тебя в двух мирах за твоё добродушие и щедрость и будет тобой доволен Амин.

  2. Пусть Аллах примет твой Эхсан и отблагодарит тебя в двух мирах за твоё добродушие и щедрость и будет тобой доволен Амин!

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Хоразмда 3,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан «Ўзэнергоинспекция» бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда Урганч туманида...

Больше похожих статей

×