Главная > САЛОМАТЛИК > Бу ҳавфли касалликдан ўзингизни сақланг!

Бу ҳавфли касалликдан ўзингизни сақланг!


Қутириш касаллиги одамга асосан қутирган ҳайвонларнинг тишлаши, тирнаши ва сўлаклари орқали юқади. Вирус одамга жароҳатланган тери ва шиллиқ қаватига (оғзи, кўзи, бурни) қутирган ҳайвон сўлаги тушиши орқали ўтиши мумкин.

Бу ҳавфли касалликдан ўзингизни сақланг!

Қутирган ҳайвонлар сўлаги касалликнинг ягона юқиш йўлидир. Касаллик одамдан-одамга, одамдан-ҳайвонга юқмайди. Қутириш вируси одам организмига тушгандан кейин касаллик бирданига бошланмайди. Дастлаб вирус периферик асаблар атрофида бўладиган периневал суюқлик оқими билан орқа ва бош мияга етиб боради ва мия тўқимасида кўпая бошлайди ҳамда чуқур ўзгаришлар юз беришига сабаб бўлади. Айниқса, томоқ, тил ва тилости асаб ядролари кўп зарарланади, юрак уриши ва нафас мускулларининг қисқариши, талвасага тушиб тиришиш, қаттиқ терлаш, сўлак оқиши асабларнинг зарарланиши сабабли бўлади. Бу жараён белгисиз кечади ва касалликнинг яширин даври дейилади.

Бу ҳавфли касалликдан ўзингизни сақланг!

Шу сабабли бугун Миллий матбуот марказида Давлат ветеринария қўмитасининг "Қутуриш касаллигининг келиб чиқишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Давлат ветеринария қўмитаси маъсул ходимлари, ветеринария мутахассислари ИИБ карантин хизмати ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Хайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш, уларда учрайдиган турли хил касалликларнинг олдини олиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келиняпти. Давлат ветеринария хизмати мутахассислари томонидан аҳоли ўртасида ҳайвонлар касалликларига қарши кураш хусусан, қутуриш касаллигининг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Ит тишлаши натижасида одамлар нафақат жисмоний, моддий ва маънавий зарар кўрадилар, балки уларга ўлим муқаррар бўлган ўта хавфли қутириш касаллиги хавф солади. Агар ҳайвонлардан жароҳатлансангиз, зудлик билан мутахассис шифокорга мурожаат қилсангиз, қутиришга қарши ўз вақтида эмлансангиз, бу хавфли касалликдан ўзингизни сақлаган бўласиз!

Лобар Мирзо
Вернуться назад