Главная > САЛОМАТЛИК > Олмада гап кўп

Олмада гап кўп



Олмада гап кўп

Ибн Синонинг тавсиясига кўра олма меваси таркибидаги темир моддаси катталар, болалар, айниқса, ҳомиладор аёллар учун жуда фойдали саналади. Шунингдек, зарарли меҳнат билан шуғулланувчи инсонлар учун ҳам уни кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Чунки, таркибидаги пектин моддаси токсик (заҳарли) моддаларга қарши махсус воситадир.
Унда йод миқдори бошқа меваларга қараганда анчайин юқори. Масалан, апельсин ва бананга нисбатан унда йод моддаси 7-10 баробар юқори. Шу сабабли қалқонсимон без фаолиятини яхшилаш мақсадида ҳам уни истеъмол қилиш айни муддао.

Олма қондаги холестерин миқдорини тушишига кўмаклашади. Бундан ташқари мазкур мева таркибида бактерияларга қарши курашувчи ҳамда яллиғланишга қарши моддалар мавжуд бўлиб, меъда-ичак фаолияти муаммолари, йўғон ичакнинг яллиғланиши, дизентерия (ич кетиши)да тавсия этилади.

Айниқса олмадан тайёрланган шарбат асабларни тинчлантирувчи ва руҳий зўриқишга қарши восита саналади. У организмда моддалар алмашинувини меъёрлаштиради. Ўт пуфагининг сурункали яллиғланишида ҳам тавсия этилади. Сабаби мазкур мева сафро ҳайдовчи ва пешоб ҳайдовчи хусусиятга эга.

Биз мутахасиссларга мурожъат қилганимизда, мияга ўрнашиб, доим кайфиятни хира қилиб турадиган воқеа-ҳодисаларни унутиш учун хушбўй олмани ҳидлаш ва тўйиб-тўйиб истеъмол қилиш кифоя. Олма кишининг иш қобилятини оширади.

Олмада гап кўп

Ошқозон-ичак хасталикларида, йўғон ичакнинг сурункали ва ўткир яллиғланишида, дизентерияда олма ёрдамга келади. Бундан ташқари, озиш ниятида парҳез қилувчиларга ҳам олма истеъмоли тавсия этилади, деб жавоб берди.



Чет эллик олимларнинг фикрига кўра, киши кунига 3 дона олма истеъмол қилса, исталган ёшда хотираси мустаҳкам бўлиб, кексалик билан боғлиқ паришонҳотирликнинг олди олинар экан.



Лобар Мирзо

журналист

Вернуться назад