Главная > САЛОМАТЛИК > Бай-бай деган бўлар эдим. Чунки…

Бай-бай деган бўлар эдим. Чунки…


Бай-бай деган бўлар эдим. Чунки…

Биласизми седананинг ҳушбўй ҳиди таровати инсонга ҳузурбаҳшликни туҳфа этади. Қандай дейсизми?. Масалан мен бу седанага бай-бай, деган бўлардим. Чунки седананинг саси етти иқлимда ҳам топилмайди.
Масалан седана ўзбек пазандалигида онахон-у опажонларимиз нон ёпишда ишлатишади, патир ва кулчаларнинг юзасига сепилса, мазасини яхшилайди.
У овқат ҳазм бўлишига ёрдам беради, оғиздаги нохуш ҳидни кетказади, аъзоларни қиздиради ва тозалайди, пешоб ҳайдайди, заҳарларга қарши таъсир қилади. Халқ табобатида уни йўталганда, қусганда қўлланилади, у худди мурч каби таъсир қилади.

Энг зўр хусусияти седанали чой сувчечак, сариқ касаллиги, талоқ яллиғланишида, ҳайз қонини ҳайдаш ва эмизикли оналарнинг сутини кўпайтириш учун ҳам қўлланилган. Седанали чойга асал қўшиб ичилса, пешоб йўлларидаги тошларни майдалайдиган дорига айланади.

Ибн Сино бобомизнинг айтишича: «Седана балғамни кўчирувчидир, тозаловчи, ел ва дамни шимдирувчидир. Хусусан, унинг тозалаш хосияти етарли даражададир. Седана тумовга фойда қилади. Уни асал ва иссиқ сувга қўшиб ичилса, қовуқ ва буйракдаги тошларга фойда қилади, уларни чиқаради».

Ушбу седанали чой қуйидагича дамланади: ярим литрли чойнакка 1 чой қошиқ қора ёки кўк чой, 20-25 дона седана солиб, қайноқ сув қуйилади ва 3-4 дақиқа чўққа қўйиб дам едирилгандан кейин ширинликлар билан ичилади, асал қўшилса, жуда фойдали неъматга айланади.

Ҳа, яна бир гап. Қадимда маликалар седананни сувга солиб қўйиб, тонгда юзларини ювишни одат қилганлар. Менимча шунинг мўъжизаси бўлса ажаб эмас. Аммо, седанани ишлатишдан аввал албатда касметолог билан суҳбатлашиб олинг.

Лобар Мирзо

журналист
Вернуться назад