Главная > САЛОМАТЛИК > Юрагим безовта, бунга ким сабаб

Юрагим безовта, бунга ким сабаб



Юрагим безовта, бунга ким сабаб

Ҳаёт жадал ривожланиб бораётган бир пайтда биз ҳам тезроқ ҳаётда бир нималик бўлишни ва қандай қилиб бўлса ҳам қисқа умр давомида ўзимиздан насл қолдириб, эзгулик қилиш тадорлигини кўрамиз.

Илло, умр қисқа. Ҳали қилиниб улгурмаган ишлар бисёр. Шунинг учунми, юрагимиз доим уриб туриш билан андармон.

Аммо биз бир жиҳатига эътибор қилмаймиз. Иш-иш деб ташвиш қиламиз-у, соғлиғимизга қармаймиз. Кундан-кун ҳар-ҳил ўйлар қалбимизни чулғаб олаверади.

Натижада, ҳовлиқиш, кам уҳлаш, руҳий зўриқиш оқибатида ёш ўтгани сари юрагимиз тез-тез санчийдиган бўлиб қолади. Худо кўрсатмасин-у, биз ўзбекларнинг юмиши кўп. Болам-чақам деб, елиб югуриб хатто инсулът олиш даражасига бориб қоламиз.



Ваҳолангки инсултъдан кейинги тикланиш даври узоқ давом этади. Пиёз қипиғи ва наъматакдан тайёрланган дори тузалишга ёрдам беради.

Зеро, шифокорларимиз ўз маслаҳатларини берганларида кўп Эрталаб наъматак меваси ва пиёз қипиғидан бир ҳовучдан олиб, устидан 1 литр қайноқ сув қуйинг. Паст оловда 5-10 дақиқа қайнатгач, сузиб оласиз.

Кун давомида оз-оздан ичилади. Озгина лимон шарбати қўшиб ичилса, янада яхши. Лимон шарбатини қайнатманинг устига қуйиб юбормасдан, ҳар сафар ичмоқчи бўлган миқдорга қўшган маъқул.

— Инсультдан кейин беморнинг аҳволи сезилари даражада яхшилангач, кунора ванна қабул қилган яхши. Бунинг учун 200 грамм наъматак мевасига 1 литр қайноқ сув қуйиб, паст оловда 15 дақиқа қайнатилади.

Бир соат дам егач, сузиб олинади. Қайнатмани ярмигача сувга тўлдирилган ваннага қуйинг. Сув ҳарорати 38 даража, муолажа давомийлиги 10-20 дақиқа бўлсин. Курс 20-30 ваннадан иборат.

Агарда юрагингиз ҳадеб безовта қилаётган бўлса, маҳаллий даъво усулини қўллаб кўринг. Беш-олти дона ўрик қоқисидан олиб, икки литр банкага солиб,устидан қайноқ сув қуйиб, ундан сўнг ярим соат димлаб қўйсангиз мазаси сувга чиқиб, унинг ичидаги ҳамма витаминларни ўзида сақланиб қолади.

Ушбу шарбатни чанқаган пайтингизда ичиб юрсангиз, унинг шифоси беқиёс. Эринмасангиз ҳар куни дамлаб ичсангиз ҳам давоси улуғ. Токи ҳаётимизга қора чизиқ тормайлик.

Лобар Мирзо

журналист
Вернуться назад