Главная > САЛОМАТЛИК > Бизнинг маҳсулотлар ҳам жахон бозорида ўз ўрнига эга

Бизнинг маҳсулотлар ҳам жахон бозорида ўз ўрнига эга



Бизнинг  маҳсулотлар ҳам жахон бозорида ўз ўрнига эга

“Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини ошириш. Сифат инфратузилмаси ва маҳсулотларнинг ҳалқаро стандартларга мувофиқлигини баҳолаш” мавзусидаги Ҳалқаро илмий –амалий анжуман барча тадбиркорлар ва чет элдан ташриф буюрган меҳмонлар қалбида чуқур из қолдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Бутун стандартлаштириш тизимини тубдан қайта кўриш керак. Бундан кўзланган мақсад-мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар замонавий ҳалқаро стандартларга жавоб бериши лозим “ дея таъкидлаб ўтган сўзлари ҳам бежиз эмас. Бизнинг экспортбоп маҳсулотларимизнинг жаҳон бозорларига тақдим этилаётганлаги бу албатда яни бир карра мустақил Ўзбекистонимизнинг ривожланиб бораётганлигига ишора.

Айниқса “Ҳалол” ном остида чиқаётган маҳсулотларимизнинг бозори чаққон. Ушбу анжуман муҳокамага қўйилаётган барча маҳсулотларимизнинг сифатига эътибор қаратаётганидан далолатдир.

Кеча бўлиб анжуман бугун ҳам давом этиб келмоқда. Ушбу анжуман Ўзбекистон Интеркантинентал меҳмонҳонасида бўлиб ўтмоқда.
Лобар Мирзо


Вернуться назад