Главная > САЛОМАТЛИК > Германиялик шифокорлар кўригидан ўтган болалар бепул дори-дармон билан таъминланди

Германиялик шифокорлар кўригидан ўтган болалар бепул дори-дармон билан таъминланди



Германиялик шифокорлар кўригидан ўтган болалар бепул дори-дармон билан таъминланди

Наманган вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида Германиянинг тажрибали шифокорлари иштирокида тиббий кўрик ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамда Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти ўртасида ҳамкорлик келишуви тузилган. Унга кўра, ўтган давр мобайнида немис шифокорлари туғма юрак нуқсони бор, ногирон бемор болалар саломатлигини тиклашга амалий ёрдам кўрсатмоқда. Айни пайтда 35 бемор бола Германия клиникаларида соғломлаштирилмоқда.

Наманган вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида Германиянинг тажрибали шифокорлари иштирокида ўтказилган тиббий кўрик ҳам бу борадаги ишларнинг узвий давомидир. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Тадбирда германиялик малакали мутахассислар алоҳида тиббий ёрдамга муҳтож болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Тиббий кўрик натижасига кўра, туғма ногирон ва бемор болалар тезкор даволаш учун саралаб олинди. Ҳаракат таянч тизимининг туғма ирсий касалликлари, жароҳат асоратлари, овқат ҳазм қилиш тизимида туғма нуқсони бор ва бошқа касалликлар бўйича жарроҳлик амалиётига эҳтиёж сезаётган кам таъминланган оилалар фарзандлари алоҳида кўрикка жалб қилинди.

Тиббий кўрик давомида бир гуруҳ болаларни мамлакатимиз шифохоналарида соғломлаштириш учун тавсиялар берилди ва бир гуруҳ беморларга бепул дори-дармон тарқатилди.
Сумбула
qalampir.uz
Вернуться назад