Главная > САЛОМАТЛИК > Термизда урология маркази филиали очилади

Термизда урология маркази филиали очилади



Термизда урология маркази филиали очилади

Республика ихтисослаштирилган урология марказининг Термиз филиали 40 ўринга мўлжалланади.
Йил охирига қадар Термизда (Сурхондарё вилояти) Республика ихтисослаштирилган урология маркази филиали очилади, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати «Газета.uz"га.

40 ўринга мўлжалланган марказ замонавий даволаш-диагностика ускуналари билан таъминланади. Унда 10 дона «Сунъий буйрак» жиҳози бўлган гемодиализ бўлими ҳам фаолият кўрсатади.

Республика ихтисослаштирилган урология маркази директори Фарҳод Оқиловнинг қайд этишича, ўтган йили даволанган 27 мингдан зиёдроқ беморнинг 2711 нафари ёки 10 фоиздан зиёдроғи Сурхондарё аҳолиси бўлган. Уларнинг аксарияти марказга касаллик зўрайган даврда мурожаат қилган.

Статистик маълумотларга кўра, мазкур ҳудуддаги иқлим шароитлари ва экологик ҳолат урологик касалликларнинг кенг тарқалишига хизмат қилади. Бу ерда буйрак-тош касалликлари Ўзбекистон бўйича кўрсаткичдан икки баробар кўпроқдир.
Газета.uz
Вернуться назад