Главная > САЛОМАТЛИК > Олимлар: егуликни газетага ўраманг

Олимлар: егуликни газетага ўраманг



Олимлар: егуликни газетага ўраманг

Ҳиндистонлик олимлар ўтказилган тадқиқотлар натижасида газетага ўралган озиқ-овқат инсонни заҳарлаши мумкинлигини аниқлади.

Мутахассислар босмахонада ишлатиладиган бўёқларнинг таркибини ўрганган. Бўёқ таркибидаги зарарли кимёвий моддалар, ҳаттоки, кичик миқдорда организмга кирса-да ошқозон иш фаолиятини бузиши мумкин. Кўп миқдордаги кимёвий модда эса организмни заҳарлашга қодир. Зарарли моддани мунтазам истеъмол қилиш саратонни келтириб чиқариши мумкин.

Газетага ўралган озиқ-овқатни, хусусан, болалар ва кексалар истеъмол қилмаслиги лозим, чунки уларнинг иммунитети кучсизроқ бўлади. Кўпинча, тезпишар егуликларни газетага ўрашларига гувоҳ бўламиз. Гарчи, таом яхши тайёрланган бўлса ҳам унда бўёқ зарраси аралашса, ундан заҳарланиш мумкин, дейди олимлар.
sof.uz
Вернуться назад