Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкентга хитойлик ҳамкорлар тақдим этган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами олиб келинди
11-04-2020 00:13 0 814 Рейтинг1 Чоп этиш

Тошкентга хитойлик ҳамкорлар тақдим этган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами олиб келинди

Тошкентга хитойлик ҳамкорлар тақдим этган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами олиб келинди

Мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси ҳузурида ташкил қилинган Тезкор штабда янги турдаги COVID-19 коронавирусига қарши курашда зарур бўладиган дори-дармон ва тиббий воситаларни йиғиш, уларни Ўзбекистонга жўнатиш бўйича кенг қамровли ишлар изчил давом эттирилмоқда. Бу каби мақсад-вазифалар хитойлик ҳамкорлар ва ишбилармон доиралар вакиллари фаол кўмагида амалга оширилмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири Шуҳрат Умиров.

Саъй-ҳаракатларнинг амалий натижаси ўлароқ, жорий йил 10 апрель куни мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси ҳамда Шанхайдаги Бош консуллиги томонидан шакллантирилган беғараз инсонпарварлик ёрдамининг тўртинчи жўнатмаси, шунингдек, республикамиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан харид қилинган тиббий ускуналар Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида Тошкентга юборилди.
Тошкентга хитойлик ҳамкорлар тақдим этган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами олиб келинди

Хитойдан олиб келинган қимматли юк таркибига функционал тиббий кроватлар, ўпкани сунъий шамоллатиш ускуналари, полимераза занжирли реакцияси қурилмалари, болалар ва катталар учун ниқоблар билан таъминланган амбуқоплар, рақамли рентген диагностика тизимлари, эхокардиография ва томир доплерлари учун кардиология сенсори бўлган ультратовуш аппаратлари ҳамда чақалоқлар учун ўпкани сунъий шамоллатиш ускуналари киритилган. Шунингдек, улар орасида билирубинни тери орқали аниқлашга мўлжалланган жиҳозлар, жарроҳлик амалиёти учун мўлжалланган лампалар, ҳаво қабул қилиш шкафлари, жарроҳлик амалиёти столлари, гидравлика билан бошқариладиган столлар, “ANDiS 350” таҳлил ускуналари ва бошқа тиббий воситалар ҳам бор
.
Ушбу инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистонда фаолият юритаётган Хитой тадбиркорлари уюшмаси, шунингдек, “Beizhong Yiling”, “Narimtex”, Янлин қишлоқ хўжалиги намойиши ҳудуди, “Jiu Mu Touzi”, “China Construction”, “Jiangsu Newamstar Packaging Machinery”, “Jiangsu Penfei”, “Xiamen Pegasus”, “Holley Technology”, “Nanjin Sinopec”, “Luoyang Daxing company”, “Shanghai Municipality”, “Liaoning Leader Investment Holding Group Co.,Lld.”, “Sany Heavy Industry Co.,Ltd” каби компания ва ташкилотлар томонидан тақдим этилди.
Тошкентга хитойлик ҳамкорлар тақдим этган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами олиб келинди

Ўзбекистонлик тадбиркор Гулбаҳор Тожимирзаева ҳамда футбол бўйича миллий терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедовнинг тиббий буюмлар кўринишидаги хайрия юклари ҳам ушбу самолётда мамлакатимизга олиб келинди. Қайд этиш жоиз, “Alibaba Group” компанияси ва Жек Ма номли жамғарма коронавирусга қарши кураш доирасида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар, шу жумладан, Ўзбекистонга ҳам инсонпарварлик кўмагини кўрсатган эди. Ҳимоя ниқоблари ва комбинезонлар, тест тизимлари, пирометрлардан иборат юкнинг асосий қисми жорий йил 6 апрель куни мамлакатимизга олиб келинган эди. Бугун эса жамғарма тақдим этган нафас йўлларида ижобий босимни таъминлайдиган 10 та аппарат ҳам юртимизга етказилди.
Тошкентга хитойлик ҳамкорлар тақдим этган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами олиб келинди

Мамлакатимизда коронавирус эпидемиясига қарши қатъий чоралар кўрилаётган айни кунларда хитойлик ҳамкорларнинг Ўзбекистонга тиббий воситалар кўринишида ёрдам бераётгани Ўзбекистон ва Хитойнинг нафақат яқин ва ишончли шерик, балки умумий қийинчиликларни биргаликда бартараф этишга тайёр содиқ дўст эканини намойиш қилмоқда. Ўзбекистон элчихонасига Хитойнинг турли ҳудудларидаги шериклардан коронавирусни енгишда зарур дори-дармон, тиббий восита ва ускуналарнинг келиши давом этмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар