Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Уй ва иш жойларида коронавирусдан сақланиш
16-03-2020 17:08 0 517 Рейтинг1 Чоп этиш

Уй ва иш жойларида коронавирусдан сақланиш

Уй ва иш жойларида коронавирусдан сақланиш

Коронавирус оиласи 40 турдаги вируслардан иборат бўлиб, улардан 2 тури одамларда, қушларда, мушукларда, итларда, қорамолда, қуёнларда ва чўчқаларда учрайди. Бу вирус 2002 йил ҳам Хитойда катта эпидемияга сабаб бўлиб, мингга якин инсонлар ўлимига сабабчи бўлган.

Ҳозирга келиб Коронавирус биринчи бўлиб Хитойда кўриб турганингиздай ўтган йили декабрь ойидан бошланди. Коронавирус инфекцияси ўткир респиратор касаллик бўлиб, юқори нафас йўлларида яллиғланиш ва умумий заҳарланиш белгилари билан кечади. Интоксикация аломатларидан, ҳарорат кўтарилиши, нафас йўлларидан ҳаво ўтиши қийинлашиши, умумий ҳолсизлик кузатилади. Бу касалликни олдини олиш эса ҳар бир инсон учун жуда зарур бўлиб, қуйидагиларга риоя қилиш керак.

Пиширилмаган ва чала пишган гўшт маҳсулотларини, пишмаган сутни истеъмол қилмаслик, овкатланишдан олдин ва кўчадан келгандан кейин қўлларимизни яхшилаб совунлаб ювишимиз зарур. Бозорларда, магазинларда мунтазам равишда дезинфекция ишлари олиб борилиши шарт. Касалликка чалинмаслик максадида ниқоб тутиш тавсия килинади. Ўз саломатлигимизни сақлаб қолиш, ўзимизнинг қўлимизда, бунинг учун факат қўлларимизни тез - тез совунлаб ювиш ва оғиз - бурун шиллиқ қаватларини чайиб туриш керак. Саломатлигимизни сақлашдан ҳормай, юқорида кўрсатилганларни бажаринг.
ТашПМИ т.ф.н. Р. А. Азизова ва
тиббиёт эксперти Х. Э. Дадамухамедова.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар