Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Анорнинг ичида нечта донаси бўлса, у шунча дардга даво
29-12-2019 23:44 0 873 Рейтинг0 Чоп этиш

Анорнинг ичида нечта донаси бўлса, у шунча дардга даво

Анорнинг ичида нечта донаси бўлса, у шунча дардга даво

Халқ тилида “Анорнинг ичида нечта донаси бўлса, у шунча дардга даводир” деган ибора юради. Бу бежизга айтилмаган. Анор меваси таркибида 80 фоиз сув, 12-15 фоиз қанд, 19 фоиз аскорбин кислота, соф ҳолда органик кислоталар – олма, лимон, шовил кислотаси мавжуд. В гуруҳи витаминлари – В1, В2, В6, В9 ва каротин, А витамини, шунингдек калий, магний, кобальт, темир, кальций, фосфор каби минерал моддалар мавжуд. Анор қонни кўпайтиради, таркибида антиоксидант моддалар борлиги учун организмни ёшартириш хусусиятига эга. Бундан ташқари анор мевасининг пўстлоғи, дарахтининг гуллари, барглари ва илдизидан турли дори препаратлари тайёрланади.

-Анор ёрдамида эндигина бошланаётган бир қанча хасталикларни даволаш мумкин.

-Нафас йўллари касалликларида

-Анор пўстлоғидан тайёрланган дамлама ёки мевасининг шарбати билан томоқ чайилса, ангинада, оғиз бўшлиғи хасталиклари (стоматит, гингивит)да ёрдам беради. Анор таркибидаги ошловчи моддалар оғриқни қолдиради, органик кислоталар эса инфекцияни йўқотади.

-Тери тошмаларини даволашда

-Терингизга тез-тез ҳар хил тошма ва ҳуснбузарлар тошадими? У ҳолда анор пўстини майда туйиб товада қизартириб олинг ва бир чой қошиқ сариёғ билан аралаштиринг. Малҳамни совутгичда сақланг, ҳафтасига икки марта юз терисига суртинг. Бундан ташқари, анор пўстлоғининг кукуни ёрдамида куйишдан қолган жароҳатни даволаш мумкин. Куйган жойга анор шарбатидан 5-6 томизиб, устига пўстлоғидан тайёрланган кукун сепилади. Муолажа кунига 2 маҳал, бир ҳафта давомида бажарилади.

-Қон босимини тушириришда

-Хафақон (гипертония, қон босими ошиши)га чалинган беморлар ҳафтасига 3-4 марта анор истеъмол қилсалар, тез орада қон босими меъёрлашади. Италиялик ва америкалик олимлар бу сархил меванинг ирсиятга таъсирини ўрганиб чиқдилар. Маълум бўлишича, ҳомиладор аёллар бу мевани тановвул қилсалар, туғилажак болада учраши мумкин бўлган юрак хасталиклари, бош мия нуқсонларининг олди олинар экан. Меваси орасидаги пардани қуритиб, гиёҳли чойга қўшиб ичиш эса асабларни тинчлантиради, уйқусизликдан халос бўлишга ёрдам бериши ҳам исботланган.

-Гормонлар фаоллигини оширади

Климакс даврида қизиб кетиш, жиззакилик, кучли бош оғриғи (мигрень)дан қийналсангиз анорни уруғи билан истеъмол қилинг. Аёлларимиз бу мевани тез-тез тановвул қилиб турсалар, кўкрак саратони хавфидан ҳам сақланган бўладилар.

-Ич кетишини тўхтатади

-Анорнинг майдаланган пўчоғидан 1 ош қошиғи устига 2 литр сув қуйилади ва ранги чиққунча 10-15 дақиқа қайнатиб, тайёр шарбатни овқатдан ярим соат олдин 1 стакандан ичилади. Табобат султони Абу Али ибн Сино анор пўстлоғини ич кетишда, қон аралаш ич кетарда ва бошқа касалликларда ишлатган.

-Йўталга қарши шифо бўлади

-Анор пўчоғи 1 ош қошиғи устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, оғзи ёпиқ ҳолда қайнатилади. Кунига 1 маҳал иссиқ ҳолда 1 стакандан ичилади.

-Йўғон ичак яллиғланишида

-Анор пўчоғи ёки гулидан 1 чой қошиғи 1 стакан сувда қайнатилади ва 2 соатга дамлаб қўйилади. Кунига 3 маҳал 1 ош қошиқдан ичилади.

-Кўнгил айнишини қолдиради

-Анор шарбати билан ялпиз дамламасидан тенг миқдорда олиб қултумлаб ичилса кўнгил айнишига, қусишга даво бўлади.

-Бачадондан қон кетишида қўлланади

-Анор гули ва пўстлоғини қўшиб туйиб, дамламасини кунига 3 маҳал 50 г.дан 5 кун давомида ичилса, қон кетишини даволашда фойда қилади.

-Анор гижжаларни йўқотади

-Анорнинг гижжаларга қарши хусусияти қадим-қадимдан маълум. Анор дарахтининг илдизи, пўстлоғи ва новдаларидан 50 г. олиб, устига ярим литр сув қуйиб 15 дақиқа қайнатилади. Совутгач сузиб, 2-3 соат ичида ичилади. Тасмасимон гижжаларни ҳайдашга кўмаклашади.

-Милклар қонаганда фойдаланинг

-Анор гули ва уруғини аралаштириб сиқилади ва шарбати оғизда бир оз вақт ушлаб турилса, милк қонаши таққа тўхтайди. Ёки анор пўстига сирка қўшиб қайнатилади. У билан оғиз чайилса тиш оғриғи қолади ва милк қонаши тўхтайди.

-Пешоб ҳайдайди

-Аччиқ анор шарбатидан ичиб турилса, сийдик ҳайдалишига яхши ёрдам беради.
Саломатлик сирлари ФБ профилидан
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*