Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Санкт-Петербургда Марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари қизамиққа қарши эмланмоқда
21-12-2019 23:16 0 582 Рейтинг0 Чоп этиш

Санкт-Петербургда Марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари қизамиққа қарши эмланмоқда

Санкт-Петербургда Марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари қизамиққа қарши эмланмоқда

Ленинград вилоятида меҳнат муҳожирлари қизамиққа қарши эмланмоқда деб ёзмоқда sof.uz РИА Новости хабарига таяниб.

2019 йилнинг декабр ойида “Ягона тиббий марказ” компанияси вилоят маъмурияти билан келишилган ҳолда меҳнат муҳожирларини эмлашни бошлади. 2019–2020 йилларда жами 10 мингта эмлашлар ўтказилади дея хабар беради Ленинград вилояти губернатори ва ҳукуматининг матбуот хизмати.

“Биз эпидемиологик вазиятни доимий равишда кузатиб борамиз. Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилоятида инфексия юқтириш хавфи юқори бўлганлиги сабабли, эмлаш жараёнларида иштирок этишни ўз бурчимиз деб биламиз”, - деди марказнинг бош шифокори Дмитрий Широкий.

2019 йилда Ленинград вилояти лабораторияларида 103 маротаба қизамиқ аниқланган. Касалланганларнинг 5 нафари украиналик. Ўзбекистон, Қозоғистон ҳамда Қирғизистоннинг ҳар биридан 6 нафардан фуқарода қизамиқ аниқланган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*