Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ ССВ: Ўзбекистонда ОИВ га чалинганлар сони 42 минг нафардан ошди
02-12-2019 16:20 0 575 Рейтинг0 Чоп этиш

ССВ: Ўзбекистонда ОИВ га чалинганлар сони 42 минг нафардан ошди

ССВ: Ўзбекистонда ОИВ га чалинганлар сони 42 минг нафардан ошди

Жорий йил, 1 ноябрь ҳолатида Ўзбекистонда ОИВга чалинганлар сони 42098 нафарни ташкил этди, Бу хақида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Дастлабки 10 ой давомида мамлакатда 3337 та ОИВга чалиниш ҳолати қайд этилди, бунда 1919 нафарини эркаклар (57,5%) ва 1418 нафарини аёллар (42,5%) ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бу рақамлар 69 тага ёки 1,8 фоизга камайди.

ССВ ОИВнинг онадан янги туғилган чақалоққа юқиши ҳолатлари 2013 йилдаги 2,3 фоиздан 2018 йилда 0,3 фоизга камайганини ҳам қайд этиб ўтди.

Бугунги кунда мамлакатда 28 минг нафардан зиёд бемор антиретровирус терапиясини олмоқда. Бу даво жиддий касалликларнинг келиб чиқиши ва инфекциянинг бошқаларга юқишининг олдини олади.

Сўнгги йилларда вирусга қарши дори воситаларини сотиб олиш учун ОИТС, сил ва безгакка қарши кураш глобал жамғармаси томонидан тақдим этилган 15 млн долларлик маблағлар сарфланди.

1 декабрда 1 декабрь — Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни нишонланади. Жорий йил ушбу сана “Ҳамжамият ўзгаришларга эришмоқда” шиори остида нишонланди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ОИВ/ОИТС бўйича дастури -ЮНЭЙДСнинг берган маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё бўйича 37 миллион ОИВ инфекцияси билан яшаётган шахслар ҳисобга олинган. Ўтган йили ОИВ билан боғлиқ сабаблардан 770 минг киши, бугунги кунгача эса жами 32 млн киши вафот этди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*