Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Меъда яра касаллиги ва уни олдини олиш
08-11-2019 12:27 0 500 Рейтинг2 Чоп этиш

Меъда яра касаллиги ва уни олдини олиш

Меъда  яра касаллиги ва уни олдини олиш

Хозирги вақтда бутун дунё куррасида меъда – ичак тизими касалликлари учраши кўпаймоқда. Беморларнинг ўзини ўзи даволаши, шифокорга кеч мурожат қилиши, норационал терапияси касалликнинг сурункали шаклга ўтишига олиб келади. Меъда – ичак тизими касалликлари узоқ муддатгача яширин шаклда кечиши мумкин. Касалликнинг бошланғич даврида аниқлаш, фармакотерапиясини хисобга олган холда дори воситаларини тўғри танлаш самарадор ва бехатар даво ўтказишда катта ахамиятга эга.

Охирги йилларда овқат хазм қилиш аъзолари касалликларининг янада кўпайиши кузатилиб, айниқса шулардан кўпчилигини ёшлар ташкил қилиб келмокда. Бутун Жахон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра Ўзбекистанда овқат хазм қилиш аъзолари касалликлари ва асоратлари туфайли ўлим кўрсаткичи бешинчи ўринни эгаллаган.

Кўпинча касалликни сурункал шаклига ўтиши беморларнинг ўз-ўзини даволаш, шифокорга кеч мурожат қилиш, ноадекват терапия ўтказиш натижасида келиб чиқади. МИТ тизими касалликлар узоқ муддат яширин шаклда кечиши кузатилади. Касалликнинг бошланғич даврида аниқлаш ва фармакотерапиясида қўлланиладиган препаратларни тўғри танлаш, самарадорлигини ошириш ва хавфсиз бўлишини таъминлашда катта ахамиятга эга.

Бизнинг Ватанимизда соғлиқни сақлаш тизимида изчил реформалар олиб борилиши, инсоннинг устиворлигини таъминлаш ва унинг қизиқишларига хизмат қилади. 2011йил 28 ноябрда Давлатимиз бошлиғи томонидан чиқа-рилган «Соғлиқни сақлаш тизимини реформасини янада такомиллаштириш чоралари хақида» фармони бўйича олиб борилаётган бу ишнинг сифатини янада такомиллаштиришга омил бўлиб ҳисобланади. Овқат хазм қилиш тизими функциялари инсон организми фаолиятида жуда катта аҳамиятга эга. Овқат билан бирга организмга оқсиллар, ёғлар, углеводлар, витаминлар, микроэлементлар ва бошқа воситалар кириб туради. Улар инсон организмининг янги хужайраларининг энергия манбаъи ва пластик материаллари бўлиб хизмат қилади.

Меъда – ичак тизими касалликларидан ошқозон яра касаллиги нисбатан кўп учрайдиган касаллик ҳисобланади. Унинг келиб чиқишида организмдаги механик, кимёвий омиллардан ташқари стресс холатлари ҳам катта аҳамиятга эга. Хозирги вақтга келиб унинг келиб чиқишида микроорганизмлардан Хеликобактер пилорининг ўрни катта эканлигини ва 80% гача беморларда учрашини олимларимиз исботлаб берганлар. Бу касалга учраган беморлар диспансер назоратида бўлиб, вақти-вақти билан кўурикдан ўтишлари ва керак бўлганда амбулатор даволаниб юришлари мақсадга мувофиқдир. Беморлар асосан терпевтларимиз томонидан даволанишади, аммо оғир ҳолларда жарроҳларимиз ёрдамга келишади.

Маълумки касаллик кўпинча куз ва баҳор мавсумларида авж олади. Хозирги вақтда ташхис қўйиш учун кўпгина қулай усуллар бўлиб, улардан кенг кўламда фойдаланиб келинмоқда. Фармакотерапиясида пархезли овқатлардан 1 ва 1 а столлари буюрилиш билан бирга биринчи галда Хеликобактер пилори микроорганизмига қарши дори восита танланилади ва унга қўшимча компонентлари буюрилади.

Булар уч ёки тўрт препаратни ўз ичига олади. Юқорида кўрсатилган сабаблардан ташқари, олиб борилган амбулатор даво самарасининг бўлмаслиги препаратларни кўрсатилган муддатда истемол қилмаслик кўпинча сабаб бўлади. Оқибатда дори воситаларининг самараси паст ёки бўулмаслиги кузатилади ва касаллик яна қайта авж олиш жараёнига ўтабошлайди. Иштаҳаси пасайиши, холсизлик кучайиши, аҳлатининг ранги қорамтир ёки қора рангли бўлиши кузатилади. Бундай холатларда беморларимизга жарроҳларимиз яқиндан ёрдам бериши мумкин. Улар ҳам консерватив ёки жарроҳлик усулларидан фойдаланиб даволашни олиб боришади.

Жарроҳлик муолажасидан сўнг организмда ўзига хос етишмовчиликлар мавжуд бўлади, албатта. Буларни бартараф этиш учун жарроҳ ва терапевт назоратида бўлиш керак. Ана шундай холатларга қайта тушиб қолмаслик учун, албатта, ўз вақтида самарали даволанишни йўлга қўйиш керак. Шифокор маслаҳатларини инобатга олиб, ўз парваришингизни йўлга қўйишингиз, саломатлигингизни тиклашингизга ёрдам беради. Соғлом турмуш тарзи бу саломатлик гарови эканлигини доимо эсингизда тутишингиз керак.
Тибиёт фан номзодлари досентлар: М.Н.Агзамова,
Р.А. Азизова, ва ассистент, Исмаилов Ф.М.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Ravon" автомобиллари нархи кескин тушиб кетди

65 нафар спортчимиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди

Тадбиркор 106 миллион сўм ўрнига бир миллион тўлайдиган бўлди

Глобал терроризм индекси рейтингида Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар қаторидаги мавқеини янада мустаҳкамлади

expo
Боглиш маколалар