Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Қизларга вакцина керакми? Ёки миш-мишлар асослими?
21-10-2019 17:58 1 696 Рейтинг1 Чоп этиш

Қизларга вакцина керакми? Ёки миш-мишлар асослими?

Қизларга вакцина керакми? Ёки миш-мишлар асослими?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, қизларга вакцина олса бепушт бўлиб қолиши тўғрисидаги видео асоссиз бўлиб чиқди. Журналистларни қайта тайёрлаш маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари, ЮНИСЕФ вакиллари ОАВ билан “Одам папиломаси вируси (ВПЧ)га қарши вакцинани Ўзбекистонда тадбиқ этишнинг бошланиши мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Унда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти доценти Жамила Рахмонова “Одам папиломаси вируси (ВПЧ) — бачадон саратони вирусига қарши эмалашнинг зарурати ва аҳамияти” ҳақида гапирди. Шу пайтгача бу вакцина 102 та мамлакатда қилинган. Ўзбекистонда 21 октябрдан бу вакцина 9 ёшли қизларга қилиш бошланади.
Шайхонтоҳур туман Тиббиёт бирлашмаси бош педиатри Дилфуза Ибрагимова ижтимоий тармоқларда тарқалган миш-мишлар асоссиз эканлигини айтиб ўтди.

Вакцинани олган қизлар бачадон бўйни саратони ривожланадиган ёшга етганда бачадон бўйни саратони ҳолатлари камаяди. Вакцина олган қизларда бир кун мобайнида қўли бироз оғриши, укол қилинган жой қизариши, бироз иссиғи чиқиши мумкин. Вакцинани қилган ҳамшира қизлардан уч кун мобайнида аҳволидан хабардор бўлиб туради.
Бу вакцина бепул ва зарарсиздир. Вакцинани олган қизларда шамоллашлар бўлмайди, вирусга қарши организм кураша олади.

Хонбиби ҲИММАТ қизи, журналист
Шарҳлар

Дунёда қанчадан қанча яширин ва махфий дастурлар бор. Оддий одамларнинг қанчаси ана шундай дастурларнинг қурбони бўлганини билмай қолади. Бу вакцина ҳам шулардан бири. Ким ёлғони ошкор бўлишини хоҳлайди. Ҳеч ким. Шунинг учун дастурларининг аҳамияти тўғрисида қўшимча ёлғонларни қалаштириб ташлайверишади.

Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Жаҳолатга қарши маърифат қачон бўлади?

Қозига ҳам осон бўлмаган

Ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш – долзарб вазифа

Энг машҳур детектив ёзувчилар ўнталиги

expo
Боглиш маколалар