Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ ТИВ Санкт-Петербургда ёнғин оқибатида жароҳатланганлар ҳақида маълумот берди
04-09-2019 11:31 0 446 Рейтинг0 Чоп этиш

ТИВ Санкт-Петербургда ёнғин оқибатида жароҳатланганлар ҳақида маълумот берди

ТИВ Санкт-Петербургда ёнғин оқибатида жароҳатланганлар ҳақида маълумот берди

Ташқи ишлар вазирлиги Санкт-Петербургда ёнғин оқибатида жароҳатланган фуқаролар ҳақида хабар берди, деб ёзади Спутник.уз

Шам заводида юз берган ёнғин оқибатида жароҳатланган фуқароларнинг соғликлари ҳолати қониқарли деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси оғир аҳволда топилди
Хабарда айтилишича, Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонаси вакиллари шам заводида юз берган ёнғин оқибатида танасининг 34%и куйиб реанимация бўлимига тушган Ўзбекистон фуқароси А.О. ва танасининг 20%и куйиб касалхонага ётқизилган Э.А.нинг ҳолидан хабар олиш учун И.И.Джанелидзе номидаги Санкт-Петербург тез ёрдам илмий-тадқиқот институтига бордилар.

Тегишли муолажадан сўнг уларнинг соғликлари ҳолати қониқарли дея баҳоланмоқда. Шифокорлар берган маълумотга кўра, улар яна тахминан 20 кун шифохонадан қоладилар.

Шу билан бирга, бош консулхона ходимлари қурилиш майдонида баландликдан тушиб кетиши оқибатида жароҳатланган Ўзбекистон фуқароси К.Б.нинг ҳам ҳолидан хабар олдилар. У тиббиёт муассасасига ўнг қовурғаси цинган ҳолда жойлаштирилган эди. Айни пайтда зарур муолажа олмоқда ва ҳолати яхшиланмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Суд фермер ҳуқуқларини ҳимоя қилди. Аммо...

Шахсий ривожланиш режангиз борми?

Эртага бепул метро куни. Метрода бизни нималар кутмоқда?

Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

expo
Боглиш маколалар