Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонлик шифокорлар Самарада заҳарланган ватандошларга ёрдам бериш учун боради
19-08-2019 09:56 0 425 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистонлик шифокорлар Самарада заҳарланган ватандошларга ёрдам бериш учун боради

Ўзбекистонлик шифокорлар Самарада заҳарланган ватандошларга ёрдам бериш учун боради

Ўзбекистон бош токсикологи ва бош гематологи Самарада заҳарланган ватандошларга ёрдам бериш учун боради – ТИВ деб ёзмоқда sputniknews-uz

Ўзбекистон бош токсикологи ва бош гематологи 17 август куни Самарада заҳарланган ватандошларга ёрдам бериш учун жўнаб кетади, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик департаменти.

“2019-йил 17-август куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош токсикологи Рустам Акалаев ва бош гематологи Ҳамида Казакбаева “Кошелевский посад” корхонасида ишлаган ва июл ойида “номаълум моддадан заҳарланиш” ташхиси билан касалхонага ётқизилиб, ҳозирдан даволанишни давом эттираётган 48 нафар Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш учун Самара вилоятига учиб кетади”, - дейилган ТИВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида Самарадаги “Кошелевский посад” номли қишлоқ хўжалик корхонасида ишлаётган 69 нафар Ўзбекистон фуқаролари заҳарланиш оқибатида шифохонага ётқизилган эди. Шундан сўнг улардан бир киши вафот этгани ва оғир аҳволда бўлган 4 нафари Россия ФВВ самолётида Москва шаҳридаги Гематология Миллий тиббий тадқиқотлар марказига олиб келингани хабар қилинган эди.

Самара яқинида заҳарланган Ўзбекистон фуқароларидан бири вафот этди
Айни дамда заҳарланиш оқибатида касалхонага тушган фуқаролардан 20 нафари соғайиб ўз ишига қайтган, қолган 44 нафари ҳамон В.Д.Середавин номидаги Самара вилояти клиник шифохонасида ва 1-сон Толятти шаҳар клиник шифохонасида даволанмишмоқда.

Ушбу воқеа дастлаб “Кошелевский посад” корхонаси директори ишчиларининг барчаси қонуний фаолият юритганини ва уларни даволаш билан боғлиқ барча харажатларни ўз бўйнига олишини ваъда берган эди. Маълум бўлишича ушбу корхонада ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари алоҳида ётоқхонада яшаган ва ўзлари учун овқатни ўзлари пиширишган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қачонгача ҳавонинг ифлосланишига эътиборсиз бўламиз

“Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”

Японияда тўфон сабаб 136 мингга яқин хонадон сув таъминотисиз қолди

Ўзбекистон Президентининг туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитидаги иштирокига доир

expo
Боглиш маколалар