Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Беморлар Жанубий Кореяда даволанишади
26-06-2019 10:38 0 570 Рейтинг1 Чоп этиш

Беморлар Жанубий Кореяда даволанишади

Беморлар Жанубий Кореяда даволанишади

Бухоро шаҳрида ўз шифохонасини барпо этган Жанубий Кореянинг “Korea medical fund Sangwon Clinik Himchan” клиникалар тармоғи хайрли ташаббус билан майдонга чиқди.

Унга кўра, суяк ва бўғим касалликлари билан оғриган ўзбекистонлик ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд 100 нафар бемор бепул операция қилинади.Беморларни Бухорода даволаш имкони бўлмаганида жарроҳлик амалиёти Жанубий Кореяда ўтказилади.Барча харажатлар кореялик ҳамкорлар томонидан амалга оширилади.Куни кеча вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан тавсия этилган ана шундай беморларнинг дастлабки етти нафари саралаб олинди.Улар Кореяга жўнаб кетишмоқда.

Беморлар Жанубий Кореяда даволанишади

-Ўтган йилнинг март ойида Бухорода “Korea medical fund Sangwon Clinik Himchan”тармоғининг клиникасини очиш юзасидан келишувга эришилганди,-дейди “Химчан –Бухоро” клиникаси бош шифокори Сео Жонг Пил.- Мижозларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш билан бир қаторда кам таъминланган беморларга ёрдам қўлини чўзиш мақсадидамиз.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки,ушбу йирик клиниканинг Кореяда 8 та касалхонаси бор.Бухородаги клиникани барпо этиш учун эса хорижий инвесторлар 6 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан – тўғри сармоя киритишгани айтилмоқда.

Истам ИБРОҲИМОВ,
“(Халқ сўзи”)
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*