Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Болалар ёзги оромгоҳларида янги мавсум бошланди
14-06-2018 10:02 0 444 Рейтинг0 Чоп этиш

Болалар ёзги оромгоҳларида янги мавсум бошланди

Болалар ёзги оромгоҳларида янги мавсум бошланди

Самарқанд вилоятида болаларнинг ёзги таътилини мазмунли ўтказиш учун қатор тадбирлар белгиланган. Улардан бири ёзги соғломлаштириш оромгоҳларига болажонларни жалб қилиш орқали уларнинг ҳордиқ чиқариши учун имкон яратишдан иборат.

2018 йил ёзги соғломлаштириш мавсумида вилоятда жами 78та ёзги дам олиш оромгоҳлари фаолият юргизади. Шундан 23таси доимий оромгоҳ бўлиб, уларда 9 630 нафар боланинг дам олиши режалаштирилган. Ана шу оромгоҳлардан 13таси туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига қарашли ва уларда 412 нафар педагог болажонлар билан ишлашга сафарбар этилган. Қолган 55та кундузги оромгоҳ умумтаълим мактаблари қошида ташкил этилди. Уларда 11,5 минг нафар бола ҳордиқ чиқаради.
Болалар ёзги оромгоҳларида янги мавсум бошланди

12 июнда Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли “Алпомиш” оромгоҳида “Ёз-2018” мавсуми очилиши маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда болажонлар билан бирга уларнинг ота-оналари, тарбиячилар, оромгоҳни мавсумга тайёрлашда жонбозлик кўрсатган мутасаддилар қатнашдилар.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Толиб Набиев янги мавсум очилганлиги билан болажонларни табриклаб, оромгоҳда уларнинг дам олишлари учун барча шароит муҳайё этилганлигини таъкидлади.

“Болаларнинг ёзги соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик ишларини эрта баҳорда бошлаган эдик. Натижада оромгоҳ ўз вақтида болаларни қабул қилиш учун тайёр бўлди. Ўйлайманки, болажонларимиз бу ерда яхши ҳордиқ чиқариб, янги дўстлар ортириб, куч-қувватга тўлган ҳолда уйларига қайтишади”, - дейди Т.Набиев.
Тошпўлат Раҳматуллаев,
Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

АҚШ сенати Ўзбекистоннинг янги элчисини тасдиқлади

Мажбурий меҳнатга жалб қилиш бўйича 110 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди

Ўзбекистоннинг фақатгина 5,8 миллион аҳолиси расман ишлайди

Октябрь ойида Саудия Арабистони инвeсторлари ва сайёҳлари учун янги имкониятлар очилади

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте Реклама на сайте