Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Томоғимнинг оғриғи қолди
05-05-2018 16:33 0 1038 Рейтинг1 Чоп этиш

Томоғимнинг оғриғи қолди

Томоғимнинг оғриғи қолди

Анжирнинг меваси қайноқ сув ёки сутда дамлаб истеъмол қилинса, йўтал, томоқ оғриғини даволашда яхши самара беради. Мағзи эса тана ҳароратини туширувчи ва терни ҳайдаш хусусиятига эга. Қора анжир бод касалида ёрдам беради.

Анжир эчки сути билан биргаликда қайнатиб истеъмол қилинса, организмни зарарли моддалардан тозалайди ҳамда иммун тизимини мустаҳкамлайди. Бу тансиқ мева ўпка сили, мушакларнинг ҳолсизланиши каби хасталикларда ҳам энг яхши даво ҳисобланади.

Унда олмага нисбатан темир моддаси бисёр. Шу сабаб камқонлик билан оғриган беморларга анжир истеъмол қилиш тавсия этилади. Шунингдек, юракнинг тез уриши, бронхиал астма(зиққинафас), кўкрак оғриғи, ўпка пардаси яллиғланиши(плеврит)да ниҳоятда фойдали.

Қуритилган анжир ич суриш хусусиятига эга. Унинг шарбати эса болалар учун қувват бағишловчи дармондори саналади. Мазкур шарбат иштаҳани очиб, овқат ҳазм қилишни яхшилайди. Бундан ташқари, ревматизм (бод), тери касалликлари, буйрак ва қовуқда тошлар пайдо бўлганида, жигар ҳажми катталашиб, оғриқ берганида анжир шарбатини ичиш яхши самара беради.

Анжир моддасининг ферменти фицин фибринин (қон ивишида ҳосил бўладиган оқсил модда)ни эритиш хоссасига эга. Шу сабаб қон томирларда тромб ҳосил бўлишига мойил ҳамда тромфоблебит касаллиги билан оғриган беморларга доимий равишда истеъмол қилиш тавсия этилади.

[center]Томоғимнинг оғриғи қолди

Юрак касаллигига ҳам даво

. Унда юрак фаолиятини яхшилайдиган калий тузи мавжуд. Унинг баргидан псоберан номли доривор восита тайёрланади. Бу малҳам теридаги оқ доғлар (витилиго) ҳамда бошқа тери касалликларини даволашда қўлланилади. Баргидан олинадиган фурален дори воситаси терининг замбуруғли хасталиклари, соч тўкилиши ва оқ доғларда фойда беради.

Анжир ўзида бир қанча ижобий хусусиятларни жамлаган бўлса-да, мазкур мевани ҳаммага ҳам тавсия қилиб бўлмайди. Хусусан, семизликка мойил инсонлар, қандли диабет билан оғриган беморлар анжирни кўп истеъмол қилмаганлари маъқул. Чунки, унинг таркибида кўп миқдорда қанд моддаси мавжуд.

Шунингдек, анжирда кўп миқдорда оксалат кислотаси борлиги сабаб подагра, буйрак-тош касалликларида ҳам мазкур мевани истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Таркибида шовул кислотаси сабаб меъда-ичак хасталиклари билан оғриган беморлар ҳам бу мевани меъёрда тановул қилганлари маъқул.

Лобар Мирзо

журналист


Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Энди экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхона кўригидан ўтказилмайди

Crown Agents... Ўзбекистонда даладан тортиб, пештахтагача хизмат хавсизлик дастурларини олиб кирмоқчи

​АҚШ президенти ўз фаолияти натижаларини юксак баҳолади

Сайёр қабулда 200дан ортиқ фуқаронинг мурожаати ўрганилди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте