Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Вақти- вақти билан ҳушбўй ҳиддан баҳра олиб туринг
20-04-2018 10:31 0 242 Рейтинг1 Чоп этиш

Вақти- вақти билан ҳушбўй ҳиддан баҳра олиб туринг

Вақти- вақти билан ҳушбўй ҳиддан баҳра олиб туринг

Ибн Сино бобомиз хафақонга учраган кишиларга ўзлари билан хушбуй нарсаларни олиб юриш, уларни вақти-вақти билан тутатиб ҳидлаб туришни маслаҳат берган. Яна у хафақон баъзан меъданинг ҳамкорлигида, гоҳо хилтлардан, баъзан эса чет бир таъсирлардан ва қаттиқ ҳис-ҳаяжондан бўлади, деган.

Ушбу касалликнинг айрим сабаблари. Гипортония касаллигининг бошланғич даврида артериал босимнинг дам-бадам кўтарилиб туришидан ташқари гоҳида бош оғриқ, юрак ўйнаши, юрак соҳасида баъзан оғриқ туриши, одам энса қисмида оғирлик сезиши мумкин.

Бош айланиб ғувиллаб туриши, қўл-оёқ бармоқлар увишиб қолиши, кўз олди жимирлаб туриши, уйқу бузилиши, тез чарчаш аломатлари сезилади. Бемор касалликнинг зўриқишига сабаб бўладиган омилларни билиб қўйиши, бунинг учун албатта меҳнат ва дам олиш тартибини тўғри йўлга қўйиши юзасидан врач берадиган маслаҳатларга пухта амал қилиш зарур.

Бу маслаҳатлар гипортония касаллигининг авж олишига йўл қўймаслик учун асабий-руҳий жиҳатдан зўриқмаслик марказий нерв системасида гўё тўпланиб борадиган ҳис-ҳаяжонни тарқатиш чорасини кўришдан иборат. Одам организми шундай тузилганки, асабларнинг толиқиши жисмоний фаоллик жараёнидагина ҳаммадан яхшироқ тарқайди.

Ҳар куни имкони борича сайр қилиш, кўнгилга ёқадиган жисмоний спорт билан шуғулланиш лозим. Аксинча ўтириб тинчкина китоб ўқиш, телевизор кўриш ақл ишлатишга тўғри келадиган ўйин ўйнаш нерв системасини толиққанлигини тарқатмайди ва қон босимини кўтарилишини камайтирмайди.

Қон босими яни гипертония касаллиги- Юнонча hyper – ортиқча, tonos-таранглик, босим-маънони англатиб атeриал қон босимини ошиши билан кечадиган хроник касалликдир.

Касаллигида артериал босимнинг юқори бўлиши буйрак ёки эндакирин безлари касалликлари оқибатида келиб чиқувчи касаллик бўлиб қон босимини ирода этилишининг бузилишига боғлиқ бўлади. Касаллик

асосан асаб бузилишидан келиб чиқадиган хасталикдир. Одамнинг руҳан эзилиши, кўнглиги оғир ботадиган кечинмалар бу дарднинг бошланишига туртки бўлади. Ташқи мухитдан бош миянинг олий бўлимларига асабларни толиқтирадиган таъасуротлар келиб туриши натижасида бош миянинг тегишли қисмлари доим қўзғалиб турадиган бўлиб қолади. Миядаги мана шу қўзғалиш ўчоқлари қон томирга таъсир кўрсатиб улар тонисининг тўғри идора этилишини бузади.

Арзимаган сабабдан ҳам томирлар тониси ўзгариб қон босими ўзгариб турадиган бўлиб қолади. Бу ходиса бора-бора кучайиб табора доимий тус ола бошлайди ва охири қон босими мудом юқори даражада турадиган бўлиб қолади. Вақт ўтган сайин турли орган ва тўқималарда ишланиб чиқадиган гармонлар ва бошқа актив моддалар воситаси билан организмга таъсир кўрсатувчи механизмлар қон босимининг юқори туришини қувватлаб берадиган бўлиб қолади.

Бу кассаллик жуда кўча тилида айтганда «Капризний» бўлиб жуда кўп беморларни ташвишга солиб қўяди. Шунинг учун ҳам сиз азизларга маслаҳатим доимо кулиб юринг!

Лобар Мирзо
журналист
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ўзбекистонда барча учун беш кунлик иш ҳафтасини белгилаш таклиф этилмоқда

Канадада гиёҳванд моддаларни сотиш қонунийлаштирилди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси допинг истеъмол қилгани учун 2 йилга дисквалификация қилинди

Ўзбек адабиётини дунёга машҳур этиш йўлидаги тўсиқлар олинадими?

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте