Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Озгина сабр бўлса, белимиз ҳам дод солмайди
19-04-2018 10:50 0 474 Рейтинг1 Чоп этиш

Озгина сабр бўлса, белимиз ҳам дод солмайди

Озгина сабр бўлса, белимиз ҳам дод солмайди

Ҳар куни ишдан чарчаб ҳориб келамиз. Шом тушди дегунча ҳамма еримиз зирқираб оғришига чидай олмаймиз. Айниқса бел оғриғи одамни баттар қийнаб юборса кўзимизга ҳеч нарса кўринмайди. Шунда бизга энг яҳши ёрдамчи Ибн Сино Бобомизнинг жўяли маслаҳатлари ёрдамга келади ва биз астойдил «Тиб қонунлари» китобини ўқишга киришамиз

Ибн Синобобомиз бўйимадорон ўсимлигининг ер устки қисми, айниқса, гулидан тайёрланган қайнатмадан қайтиши қийин бўлган шишларда, эт узилганда, бел оғриғида, бодда фойдаланган. Бунинг учун хасталанган жойга матони қайнатмага ҳўллаб боғлаш буюрилади.

Бу усулни бир кунда бир неча маротаба такрорлаб туриш тавсия этилади. Мазкур ўсимликдан ванна қабул қилиш йўли билан ҳам унумли фойдаланиш мумкин. Бунинг учун ўсимликнинг ер устки қисми ва гули қайнатилиб, ранги чойга ўхшаши билан ваннадаги сувга солинади ҳамда унда 20 – 25 дақиқа ўтирилади.

Шунингдек, исириқ ўсимлигидан ванна йўли билан ҳам шифо топиш мумкин. Бунда унинг ер устки қисми қайнатмасидан 15 – 20 дақиқа давомида ванна қабул қилинади, сўнг бел иссиқ рўмол билан ўраб ётилади. Мазкур усуллар бир неча кун такрорланади.

Халқ табобатида бел оғриғи, бод касали ва қовуқдаги тошларни майдалашда шафтоли мевасидан самарали фойдаланиб келинган. Бунинг учун шафтоли мағзи, қовун ва турп уруғларидан 24 г дан олиниб, унга 10 г асал ва 20 г шакар қўшиб қоришма тайёрланади. Мазкур дорини ҳар куни наҳорда истеъмол қилиш тавсия этилади. Муолажа 7 – 10 кун давом этади.

Бел оғриғи қиш фаслида безовта қилганда каштан ўсимлигидан тайёрланган суртма фойда беради. Бунинг учун каштан меваси шиша идишга тўлдириб солиниб, устидан ароқ қуйилади. Сўнгра уч кун мобайнида қуёшли жойга қўйилгач, яна қирқ кун давомида салқин ерда сақланади ва бел оғриганда суртиб турилади. Бундан ташқари, ҳовончада янчилган бангидевона барги ва меваси кукунидан тайёрланган дамламанинг ҳам фойдаси катта. Бир стакан қайнаб турган сувга бир ош қошиқ кукунни солиб, 10 – 15 дақиқа дамлаш йўли билан тайёрланади. Дока ёки пахтани дамламага шимдириб, бел оғриган жойга 4-5 соатга боғлаб қўйилса, натижа самарали бўлади.

Абу Али ибн Сино соя жойда қуритилган қоратерак барги куртагига сирка (узум сиркаси) қўшиб тайёрланган аралашмани бел оғриганда малҳам сифатида суртишни тавсия этган. Шу билан бирга салқин жойда қуритилиб, ҳовончада янчилган қариқизнинг илдизи ҳам суртма дори сифатида ишлатилади.

Маълумотларга қараганда, Абу Али ибн Сино ялпизли суртмадан шиш ва оғриқ қолдирувчи восита сифатида фойдаланган. Уни тайёрлаш учун 200 г ялпиз гули шиша идишга солиниб, устидан 400 г зайтун ёғи қуйилади. Шиша оғзи оқ мум билан яхшилаб беркитилиб, қуёш нури тушадиган жойда 40 кун сақланади. Ундан оғриган жойга суртиб турилса, самараси тезда сезилади. Бундан ташқари, бадан лат еганда, суяклар синганда ва умуман мускуллар, бўғимлар касалланганда мўмиёни асалга аралаштириб, унинг бир қисмини оғриган жойга суртиш, бир қисмини мошдек-мошдек қилиб ичиш буюрилади.

Дод- вой қилишга асос йўқ. Бу каби маҳсулотлардан малҳам тайёрлашимиз учун озгина сабр ва матонат керак холос.

Лобар Мирзо

журналист
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар