Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тишим оғриса, айб менда-ми
18-04-2018 11:32 0 1092 Рейтинг1 Чоп этиш

Тишим оғриса, айб менда-ми

Тишим оғриса, айб менда-ми

Кўп бора тиш хасталиклари ҳақида бонг урамиз. Мабодо тишимиз оғриб қоладиган бўлса, дарров дўхтирни излаб қоламиз. Биз бугун сиз азизларга тиш оғриғининг келиб чиқиш сабаблари ҳақида билганларимиз билан ўртоқлашамиз.

Тиш касалликлари сабаблари ва давоси Милк касаллигини даволаш Милк оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг бир қисми бўлиб, тишлар бўйнига жипс ёпишган юмшоқ тўқима. Милк касаллиги тишлар оралиғидаги шиллиқпар даларнинг яллиғланишидир. Шамоллаганда, урилганда, куйганда, кимёвий дорилар таъсирида милкларда ҳасталиклар пайдо бўлади.

Милкнинг ранги қизариб шишади, тил сарғиш юпқа парда билан қопланади, кўп сўлак оқади. Милкларда яра пайдо бўлиши ҳам мумкин ва оғиздан ёқимсиз ҳид кела бошлайди, тишлар бўшашиб қолади, овқат ва ичимликлар истеъмол қилиш қийинлашади.

Унинг чорасини тезда кўрмаса, касаллик оғирлашиб тана ҳарорати кўтарилади, овқат ва ичимликлар едирмай, ичирмай қўяди, оғриқ пайдо бўлиши мумкин. Даволаш услубига ўтишдан олдин хасталикни келтириб чиқарган сабабларни аниқлаш лозим. Бундай касалликка сабаб беморда иссиқлик ошиб кетишидир. Яъни, иссиклик овқатларни, чунончи, қовурилган таомлар, гўшт-ёғлар, кабоб, тухум, қази ва, айниқса, турли ширинликларни керагидан ортиқча истеъмол қилиш.

Бундай касалликка чалинганлар энг аввало озиқ-овқатни тартибга солйши керак: у ҳам совуклик, ҳам иссикдик бўлсин. Масалан, ҳар қандай овқатни албатта аччиқчучук ва ошкўкларни қўшиб истеъмол қилиш керак.

XVI аср табибларидан Юсуф ибн Муҳаммад милк касаллигини «Истирхо ад-лисса», «Лисса доимиййа» деб номлаган. Унда оғиз серсув, тил қизил ва милк қонаши юз беради. Давоси учун эса гул ва анор гулини туйиб, тил остига солишни буюради. Шунингдек, аччиқтошнинг ҳам даволигини айтади. Бунинг учун 1 грамм аччиқтошни ярим литр қайнаган сувда эритиб, уни 7 га бўлиб, бир ҳафта оғиз чайиш керак — кунига 3 маҳал.

Асал, сирка, тўқай пиёзи, аччиқтош, қизил гул уруғини милкка суриш ҳам фойда беради. Агар организмда С дармондориси (витамин С) етишмаса, милклар хасталаниши таъкидланади. Бунинг олдини олиш учун С дармондорисига бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш зарур.

Картошка, карам, булғор қалампири, ошкўклар, қулупнай, лимон, апелсин, наъматакда С дармондориси кўп бўлади. Оқ туз зеҳнни ўткирлаб, бўшашган, хасталанган тиш милкларини маҳкамлайди. Халқ табобатида тиш, милклар шамоллаб оғриганда оғиз тузли қайнатма билан чайилади.

Бундай қайнатма тайёрлаш учун 1 ош қошиқ оқ туз, бир чой қошиқ қора чой, ярим литр сув билан обдон қайнатилади, шу қайнатмадан оғизга солиб бир оз турилади, уни ташлаб, яна ҳўплаб олинади, токи милклар лўқилламагунича буни такрорлаш керак. Лўқиллаш милкларда майда қон томирлари кенгайганини билдиради, қон юришиб кетганидан кейин шамоллаш барҳам топади.

Ибн Сино алоэ баргини эзиб, шиллиғипи яраланаётган милкка қуйишни тавсия этган. Муолажа эрталаб ва кечқурун ётиш олдидан бажаралиши лозим. Ялпизнинг ер устки қисмидан тайёрланган қайнатмаси оғиз оғриши, милк яллиғланишини даволашда тавсия этилади.

Ялпизли қайнатма тайёрлаш учун 5-20 грамм қуритилиб, сўнг майдаланган ялпиз сувда паст оловда 10-15 дақиқа қайнатилади, докадан сузиб, кунига бир неча маҳал оғиз чайилади.

Тиш касалликлари сабаблари ва давоси соғлом тишим — соғлиғим Ҳазм истасанг, шошмай егил, ё майдалаб, муддатин чўз, чайнаб егил кўп марталаб. Чайнашда тишлар ожиз бўлган таомни ютма, Таомнинг ёмони бу — қоринга бўлгай офат. Абу Али ибн Сино.



Лобар Мирзо

журналист
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

«Террорчиларнинг мақсади Ўзбекистонга ўтиш бўлган» – Эксперт

Тошкент. «Кўча» жонланиб, яна «доля» талабига ўтмоқдами?

Франция президенти Марказий Осиё бўйича янги таклиф билан чиқди

expo
Боглиш маколалар