Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Бош омон бўлса, дўппи топилади
13-04-2018 09:20 0 553 Рейтинг0 Чоп этиш

Бош омон бўлса, дўппи топилади

Бош омон бўлса, дўппи топилади

Бош оғриғи икки гуруҳга бўлинади: бирламчи ва иккиламчи. Бирламчи бош оғриғи бирор касалликка боғлиқ бўлмай, мустақил дард сифатида кечади. Бундай оғриқларга мигрен мисол бўлади.

Иккиламчи бош оғриғи бошқа касалликлар натижасида келиб чиқади. Масалан, гипертония, мия ўсмалари, кўз, тиш ва бурун ёндош бўшлиқларининг касалликлари, бош ва бўйин мушакларининг функционал бузилишларидан келиб чиқадиган бош оғриғи. Бунда асосий касаллик даволанса, бош оғриғи ҳам бартараф этилади.

Абу Али ибн Сино тажрибасидан мана бу халқона муолажа рецептлари қолган.

1. Бир сиқим хантални илиқ сувга солиб, бўтқа қилинг ва уни яхшилаб аралаштириб, ичига қўл ёки оёқларингизни қизаргунча тиқиб ўтиринг. Сўнг чайиб ташланг.

2. Шунингдек, ваннага сув тўлдириб, унга бироз хантал солиб ўтириш ҳам мумкин. Бу муолажанинг натижаси аввалгисидан кучсизроқ бўлса-да, фойдаси бор. Фақат сувда 5-10 дақиқадан кўп бўлманг, кўкрак қафасингиз сувдан ташқарида бўлсин ва, албатта, тоза илиқ сувда чайинишни унутманг.

Ханталли ванна қўл ва оёқларда қон юришини яхшилайди. Бу эса бош мия қон томирлари учун фойдали. Агар қуруқ хантал бўлмаса, унинг уруғини ишлатинг.

3. Бир чой қошиқдан хантал уруғи ва мармарак баргига 0,5 литр қайнаган сув қуйиб, 30 дақиқа бостириб қўйинг. Сўнг сувини сузиб олиб, илиқ ҳолатда қўл-оёғингизни ванна қилишингиз мумкин.

4. Мойчечакли чой овқат ҳазм бўлмаганда сафро тиқилганда ҳосил бўлувчи бош оғриғларида яхши ёрдам беради.

5. Ялпизли чой оғриқ қолдирувчи кучга эга. Шамоллаш ва тумовдаги, овқат ҳазм бўлмаслиги оқибатидаги бош оғриғида ёрдам беради.



Бош оғриғининг асосий келиб чиқиш омиллари шамоллаш ва грип аломатларидир. Бундан ташқари кам уйқусизлик ва толиқиш натижасида келиб чиқади. Инсон ҳаёти давомида ўзини кўнгилсиз ва ножўя ҳати-ҳаракатлардан асраб юриши лозим.

Айниқса бош Аллоҳнинг инсон учун ато қилган энг улуғ аъзосидир. Азизлар ўзингизни эҳтиёт қилинг, зеро бош омон бўлса дўппи топилпди.

Равшанбой Раимқулов «Қўйлиқ ота» жоме масжиди имом хатиби
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

Байрам муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракатланиш чекланади

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

Украина собиқ президенти жиноий жавобгарликка тортиладими?

expo
Боглиш маколалар