Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Анжир «Жаннат Мевасидир»
06-04-2018 10:46 0 1638 Рейтинг2 Чоп этиш

Анжир «Жаннат Мевасидир»

Анжир «Жаннат Мевасидир»

Ер юзида одамзот пайдо бўлибдики жаннатнинг мевасидан таътиб қўрмаган унинг ҳушбўй таъмидан баҳра олмаган зот бўлмаса керак. Айниқса анжир энг фойдали мева ҳисобланади.

Шунинг учун ҳам анжирни бежиз жаннат меваси, дейишмайди. Зеро, у фойдали ва шифобахш хусусиятларни жамлаган сандиққа ўхшайди.

Анжир оч сариқ ёки сиёҳранг тусли ноксимон бу мева витамин ва қувватбахш моддалари билан инсонга саломатлик, гўзаллик ва ёшлик бахш этади.



Эътиборлиси шундаки, қулай шароитда анжир дарахти 200 йилгача яшаб, мева бериши мумкин. У ўзининг ана шундай умрбоқийлик хусусиятини инсонларга ҳам ҳадя этади. Яъни, анжир ёшартирувчи неъмат ҳисобланади.

100 грамм анжир таркибида:

305 ккал қувват
1.3 грамм ёғ
4.3 грамм оқсил
63.5 грамм углевод
2.3 грамм минерал моддалар
0.5 мл.грамм витаминлар мавжуд.
Қорнингиз очиб, тинкангиз қуриб кетаётган бўлса, анжир бир зумда сизни тетиклаштиради. Буни яхши билган Искандар Зулқарнайннинг аскарлари ўзлари билан доим қуритилган анжир олиб юришаркан. Жанг майдонида ҳолдан тойган аскарни шу мева, кўпинча, қутқариб қолган экан.

Дардларга даво неъмат

Кўпчилик анжирни табиатдаги энг мукаммал неъматлардан бири, деб санайди. Қадимдан унинг қуйидаги фойдали хусусиятлари маълум:

Анжир меваси сийдик ва тер ҳайдаш хусусиятига эга.
Заҳарланишни анжир билан даволаш мумкин. Чунки унинг таркибидаги моддалар ошқозон-ичак фаолиятини яхшилаб, ундан заҳарни ҳайдаб чиқаради, буйрак ва жигар фаолиятини яхшилайди.
Анжир бошқа касалликларда ҳам қўлланади: томоқ оғриғи ва йўталда анжирнинг устига иссиқ сут қуйиб, бир муддат димлаб қўйилади ва овқатдан олдин беморга ичирилади.
Анжирнинг иситмани тушириш хусусияти ҳам маълум. Бунинг учун иситмалаётган беморга қуритилган анжир мевасидан дамлама тайёрлаб ичириш керак.
Анжир қондаги холестерин миқдорини камайтиради. Шу сабабли у юрак қон-томир хасталиклари ва семиришда беназир воситадир.
Анжир таркибида катта миқдорда темир моддаси бор. Шу боис камқонликда фойда беради.
Анжирдан тайёрланган шарбат ични юмшатади. Ҳатто анжир мураббосини иссиқ чойга солиб ичиш билан ҳам айни натижага эришиш мумкин.
Сутда қайнатилга анжир мевалари йирингли яраларга босилса, улар тезроқ пишиб, ёрилади.
Агар қўл ёки оёғингизда қадоқларингиз бўлса, тунда уларнинг устига анжир мевасини кесиб, боғланг. Тез орада қадоқлар кўчиб тушади.
Анжирнинг мумкин бўлмаган ҳусусиятлари:

Анжирнинг ножўя таъсири шу пайтга қадар сезилмаган. Фақат у қандли диабет, подагра ва ўткир ошқозон-ичак касалликларида тавсия этилмайди.

Анжир косметалогияда ҳам қўлланилади. Мисол учун:

Анжирдан тайёрланган ниқоб соч тўкилишида жуда фойдали. Бунинг учун 2 та анжир қоқини майдалаб, устидан 1 стакан сут қуйиб, қайнатилади. Сут буғланиб кетиб, бўтқасимон аралашма ҳосил бўлганида оловдан олинади. Совутилади. Ҳар куни соч терисига суртилади. Устидан целлофан қалпоқча кийиб, сочиқ билан ўраб қўйилади ва бир ярим соатдан сўнг ювиб ташланади.
Анжир уруғлари билан тишларни тозалаш мумкин. Бунинг учун анжир уруғига озгина глицерин қўшилади ва шунда пахтасимон модда ҳосил бўлади. Ҳар куна ана шу табиий тиш пастаси билан тишларингизни ювиб турсангиз, улар оқаради ва мустаҳкамланади.
Анжир уруғларини ўсимлик ёғи билан аралаштириб, ажойиб сочбўёқ олиш мумкин. У билан оқарган соч толаларини бўясангиз, улар табиий қора ранга киради ва жилоланади.
Лобар Мирзо

журналист
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркор ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқини ТАЛАБ қилаяпти

Тадбиркорнинг хотини ва ҳайдовчиси уни 680 000 долларга “ухлатди”

Ўзбекистонда никоҳ ёши аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда

Журналистлар ижодий уюшмаси: Ҳоким ўринбосари қонун олдида жавоб бериши шарт

expo
Боглиш маколалар