Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Қоринда йиғилса дам, нима беради ёрдам?
02-04-2018 12:26 0 546 Рейтинг1 Чоп этиш

Қоринда йиғилса дам, нима беради ёрдам?

Қоринда йиғилса дам, нима беради ёрдам?

Метеоризм, қорин спазмалари, кутилмаганда ичаклардан овоз чиқиши барча инсонларда учраб туради. Бу ёқимсиз ҳолат, албатта. Бундай пайтда дори қутисига кўз югуртиришдан осони йўқ. Аммо организмимизни галдаги препарат билан заҳарлашга шошилмасак, муаммонинг бошқа ечимларини ҳам топа оламиз.

Биз сизга осон ва табиий йўллар билан бу каби муаммодан халос бўлиш сирларини ўргатамиз.

Йогурт

Қорин дам бўлганида ёғсиз, мевасиз йогурт енг. Харид вақти маҳсулот қадоғига диққат қилинг, ёғлилик фоизи кам бўлишидан ташқари, қанд миқдори ҳам оз бўлиши лозим.

Қатиқ

Овқат ҳазм бўлмаслиги билан боғлиқ безовталик келиб чиққанида 1 стакан ёғсиз қатиқ ичинг. Қатиқ таркибидаги бактериялар ичаклар микрофлорасига ижобий таъсир кўрсатади.

Банан

Ҳаддан ортиқ кўп туз истеъмол қилсангиз, ора-чора банан еб туринг. Таркибидаги калий ҳисобига банан қориндаги спазмни енгиллаштиради, шу билан бирга, организмдаги тузнинг осон чиқиб кетишини таъминлайди.

Занжабил

Инфекция тушиши оқибатида келиб чиқадиган қорин оғриқларида занжабил қўшилган чой айни муддао. Занжабилли чойни эрталаб оч қоринга, озроқ асал қўшиб ичиш тавсия этилади.

Мойчечакли чой

1 чой қошиқ мойчечак гулини 1 стакан қайноқ сувда дамлаб, 15 дақиқа тиндиринг. Сўнг докадан сузиб, оз-оздан ичинг. Чойни овқатлангандан сўнг ичсангиз, қорин оғриқлари безовта қилмайди.

Манба: Qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Бухорода қамоқхонадан қочиш учун 1,5 ой давомида ҳожатхона остидан лаҳм кавлаган 4 маҳбус қўлга тушди

Танзила Норбоева Сенат раиси бўлди

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси мамлакатда биометрик паспортлар амал қилиши юзасидан расмий баёнот билан чиқди

Ўзбекистонда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи мустақил омбудсман ташкил этилади

expo
Боглиш маколалар