Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Қовун егингиз келяптими?
06-03-2018 14:00 0 520 Рейтинг1 Чоп этиш

Қовун егингиз келяптими?

Қовун егингиз келяптими?

Ҳақиқий ширин полиз маҳсулотларидан бири бу албатда қовун ҳисобланади. Ундаги қандни кўплиги, бизга ҳар бир қовун парчасидан анча энергия олишимиз имкониятини беради ва кайфиятимизни кўтаради.
Қовун таркибига айрим аминокислоталар – ҳурсандчилик гормони серотониннинг ўтмишдошлади киради. Айнан шу модда қанддан кўра организмга ижобий таъсир қилиб, эмоционал ҳолатимизни яҳшилайди.
Аммо айнан шу модда қовунни қандли диабетли беморлар ва модда алмашуви касаллиги мавжуд беморлар учун номақул қилади. Шунинг учун улар қовунни чегараланган миқдорда истеъмол қилишлари зарур.
Қовундаги турли витаминлар, минераллар ва актив моддалар кўплиги учун уни турли касалликларда тавсия этилади.
Қовунни ширинлиги ва сўлимлиги туфайли уни истеъмол қилишда бир қанча чегараланишлар мавжуд. Бу дегани қовунни зарарли томонлари ҳам бор экан дегани эмас.

Уни меёрда истеъмол қилиш керак. Масалан, уни бошка озуқалар билан аралаштириб истеъмол қилмаган мақул. Бу фақат ўзини истеъмол қилиш керак бўлган идеал полиз мевасидир.
Агар қовун тушликдан сўнг истеъмол қилинса, у тушликдаги овқат ошқозонда ҳазм бўлиб ичакка ўтмагунга қадар ошқозонда тураверади. Ҳудди шу ҳолат қовунни жуда катта порцияси истеъмол қилинганда ҳам такрорланади – у ошқозондан тезда ўтиб кета олмайди.
Уни жуда кўп истеъмол қилиш ошқозон учун ҳам зарарли саналади. Таркибидаги қандни кўплиги боис қовун шу ердаёқ, тезда ачишни бошлайди. Оқибатда кекириш, метеоризм, қорин шишиб кетиши ва санчиқлар пайдо бўлади. Айниқса қовун метеоризм билан қийналаётганлар учун маъқул эмас.

Шунинг учун қовунни алоҳида, бошқа озуқа билан аралаштирмасдан тез – тез ва оз – оздан истеъмол қилишга одатланган маъқул. Шунда сиз уни истеъмол қилишдан роҳатланасиз ва соғлом бўласиз.

Лобар Мирзо
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*