Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Бадан терисига доғ тушганида....
28-02-2018 13:52 0 384 Рейтинг1 Чоп этиш

Бадан терисига доғ тушганида....

Бадан терисига доғ тушганида....

Табобатда қулупнайнинг мевалари ҳўллигича ёки қоқи ҳолида, меваларининг суви, барглари ва илдиз поялари жигар, меъда-ичак йўли, сийдик чиқариш системаси касалликларида кўп ишлатилади, иситма касалликларида ва одам заҳарланиб қолганида терлатадиган восита сифатида қўлланилади. Қулупнай камқонлик, ревматизм, подагра ва бошқа бир қанча касалликларда буюрилади.

Бадан терисига доғ тушганида, сепкил ва ҳуснбузарларни йўқотиш учун мевалари ва янги олинган суви бадан сиртига ишлатилади.

Қулупнай мевалари ва баргларидан сувда экстракт тайёрлаб, буни оғиз ва томоқни чайиш, йирингли яра ва жароҳатларга, бадан қичишишига қарши даво сифатида ишлатилади.

Қулупнай меваси тананинг қариш жараёни олдини олади, киши умрини узайтиради, қон босимини туширади.

Бўғим оғриқлари, қабзият, гипертония касаллиги, атеросклерозда мевалари буюрилади, улардан гижжаларни туширишда ҳам фойдаланилади.

Қулупнайни шакар билан аралаштириб истеъмол қилиш гастрит касаллигини даволайди (қандли диабет билан оғриган беморларга шакарли қулупнай тавсия этилмайди).

Қулупнай қоқисининг қайнатмаси терлатадиган ва сийдик ҳайдайдиган восита сифатида қўлланилади, илдизи ва илдиз поясидан тайёрланган қайнатма қон кетишини тўхтатади, ични қотиради.

Қулупнай илдиз пояси ва баргининг қайнатмаси жигар, ўт йўллари ва буйракдаги қум ва тошларни эритишга ёрдам беради ва тош ҳосил бўлишининг олдини олади.

Лобар Мирзо
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*