Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Инсон анжир ва зайтунни бирга еса...
22-02-2018 18:14 1 1450 Рейтинг2 Чоп этиш

Инсон анжир ва зайтунни бирга еса...

Инсон анжир ва зайтунни бирга еса...

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Тийн сурасини 1 оятида: «Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам», (Тийн: 1) деб бу икки мева номи билан қасам ичди. Сура давомида, инсонни энг гўзал суратда яратганини айтди. Кўпчилигимиз айнан анжир ва зайтунни қўшиб истеъмол қилинишининг фойдаларидан бехабаримиз. Бу икки мевани алоҳида истеъмол қилишнинг бирга ейишдек таъсири йўқ. Улар биргаликда қўйидаги фойдаларга эга:

1 — Қондаги холестерин миқдорини камайтиради;

2 — Аёлларнинг фарзандли бўлиш имконини оширади;

3 — Инсон жисмини чиройли, узоқ ёш ҳолатда туришига ёрдам беради;

4 — Қарилик аломатларини кетказади;

5 — Озуқа сифатида қўллашга қулай;

6 — Ҳужайралар ўз вазифасини аъло даражада баришига сабаб бўлади;

7 — Иш қобилиятини оширади. Танага қувват бағшлайди;

8 — Эркаклардаги жинсий заифликка қарши самарали восита;

9 — Юракни қувватлантиради.

10 — Руҳий хасталикларга қарши курашади. Инсон ўзини руҳий назорат қилишини осон қилади ва х.к

Азҳар университетининг тиббий бўлими «Шифобахт ўсимлик ва набодотлар» факултетининг раҳбари Тоҳа Иброҳим айтади: Бир гуруҳ япон олимлари «Тийн» сурасини ҳикматини ўрганиш мақсадида тажриба ўтказдилар. Айнан анжир ва зайтун METHALONIDS деб номланган моддага бой эканлигини кашф қилдилар. Бу модда инсон организмида 15 ёшдан 35 ёшгача фаол ажралиб чиқади. 40 ёшдан кейин бу модда секрецияси камаяди. Инсон жисмини сура давомида келганидек энг гузал суратда яратилиши билан бу икки мева зикр қилинишининг ўзаро қандай боғлиқлиги ҳақида ҳеч ўйлаганмисиз?

Япон олимлари анжирда мавжуд бўлган METHALONIDS моддасининг таъсири фақат зайтун билан аралашгандагина фаол бўлишини аниқладилар. Энг яхши таъсир даражаси 1 дона анжир, 7 дона зайтун билан истеъмол қилинганда ундаги моддаларнинг таъсир даражаси тенг бўлишини кашф қилдилар. Қизиғи шундаки, «анжир» сўзи Қуръонда 1 марта, «зайтун» эса 7 марта зикр қилинган. 6 марта айнан зайтун лафзи билан, 7 чи маротаба «Ва Тури Сийнодан чиқадиган бир дарахт(зайтун)ни (пайдо қилдикки), у ёғ ва егувчиларга нонхуриш ила ўсур». (Муъминун: 20) оятида келган. Бу меваларни бирга истеъмол қилиш доим соғлом, ёш бўлиб юришга сабаб бўлади.
Лобар Мирзо
Шарҳлар

Ассалому алайкум, Лобар Мирзо. Мақолангизни ўқиб жуда таъсирландим. Зўр ёритилган. Ишларизга ривож тилайман. Шу каби мақолаларни кўпроқ ёшиб туринг. Сизга катта раҳмат!
Хурмат билан, Бахром

Макола зўр! Рахмат каттакон.

Макола зўр! Рахмат каттакон.

Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар