Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Наманганда биринчи бор эгилган умуртқа поғонаси тўғриланди
21-02-2018 14:53 0 488 Рейтинг0 Чоп этиш

Наманганда биринчи бор эгилган умуртқа поғонаси тўғриланди

Наманганда биринчи бор эгилган умуртқа поғонаси тўғриланди

Бунинг учун тўрт соатлик ортопедик жарроҳлик амалиёти ўтказилди деб ёзди namtoday.uz

Ҳозиргача шу каби мураккаб операция мамлакатимиз пойтахти Тошкентда амалга оширилар эди. 2018 йил 15 февраль куни бундай юксак тиббий маҳорат талаб этадиган ишга вилоятда илк бор қўл урилди. Уни вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи, тиббиёт фанлари номзоди Зафар Холов ҳамкасблари билан биргаликда уддалади. Уйчилик бемор йигирма ёшли Маҳбуба Юнусова ҳушига келганида, унинг яқинлари кўп йиллик орзу-ниятлари ушалгани учун кўзларида қувонч ёшлари милтираган ҳолда табриклашди. Ахир Маҳбуба энди барча тенгдошлари қатори қаддини тик тутиб юриш бахтига муяссар бўлди.

-Бош врачимиз Зафар Солиевич 2017 йилнинг сентябригача Республика травматология ва ортопедия илмий-текшириш институтида фаолият юритганлар, ўз соҳаси бўйича Россия Федерациясида бир неча бор малака ошириб келганлар,-дейди жароҳат оқибатларидан сўнгги ортопедия — артрология бўлими бошлиғи Ёсинхон Фахриддинов. — Наманганга ишга юборилишлари билан бу ерда беморларга пойтахтдагидек шароитларни яратиш, илм-фану амалиёт ютуқлари ҳамда илғор тажриба ва маҳоратларини дадил қўллаш ҳаракатидалар. Янги операцияда ёнма-ён турар эканман, бизлар ҳам Тошкентдаги устозлар изидан бораверсак, беморларимизга нафимиз янада кўпроқ тегишини чуқур ҳис қилдим.

Бугун ҳаммадан кўра ҳам Маҳбубанинг онаси Марғуба Исроилованинг шодлиги бир олам. Унинг айтишича, қизи мактабнинг 4 — синфида ўқиётган кезлари шу ҳолат бошланган. Ҳаракат — таянч органларида салбий ўзгаришлар кучайган. Қиз боланинг қадди-қоматидаги нуқс уни ҳам озорлайди, ҳам ўкситади. Шу боис Маҳбуба бошқа дугоналари сингари соғлом бўлишини жуда-жуда истарди. Етти йиллик армон ва азоб энди ортда қолди.

Набираси билан дийдорлашгани Ўнҳаятдан қушдек учиб келган салкам юз ёшли бобоси Ғуломжон Исроилов палатанинг ўзида дуога қўл очди:

— Маҳбубанинг чеҳрасини ҳеч вақт бу қадар очилганини кўрмаган эдим. Аллоҳимга мингдан-минг шукур! Халқи саломатлигини ўйлаб, зўр-зўр мутахассисларни вилоятимизга ишга юборган Президентимизга каттадан-катта раҳматлар айтаман! Қўли енгил шифокорларнинг ҳар бир ишлари омадли ва хайрли якун топаверсин!
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*