Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Озиш борасида энг зарур 6 маслаҳат
14-02-2018 15:28 0 540 Рейтинг1 Чоп этиш

Озиш борасида энг зарур 6 маслаҳат


Озиш ҳақидаги маслаҳатлар худди ҳар куни пайдо бўладигандек ва сиз уларнинг ҳаммасини олдин эшитгандек бўлиб туюлади. Ва уларнинг ҳеч бири сизни исталган мақсад томон бир қадам ҳам яқинлаштирган эмас деб ёзади daryo.uz

Озиш борасида энг зарур 6 маслаҳат

Балки, яхшиси ҳақиқатан ҳам муваффақиятли вазн йўқотганлардан маслаҳат сўраш керакдир? Биз сизларни уларнинг олимлар томонидан тасдиқланган ҳийлалари ва режалари билан таништирамиз.

1. Ҳавасни келтирадиган егуликлардан қутулинг. Чипсли пакетлар, конфетлар ўрами, мазали пишириқлар… ўзини ейишга мажбур қиладиган ҳамма егуликлардан узоқроқ юринг. Зарарли ва ҳавасни келтирадиган озиқ-овқатларни фойдалилар билан алмаштиринг.

2. Ошхонани йиғиштиринг. Олимларнинг аниқлашича, ошхонадаги тартибсизлик бизни кўп овқат ейишга мажбур қилар экан.

3. Жавобгарликни зиммангизга олинг. «Калория кундалиги» юритинг ва ҳамма еганларингизни — ҳатто сизнинг инжиқ дўмбоқчангиз ейишга мажбур қилган бир қошиқ болалар овқатигача ёзиб боринг. Америкадаги профилактик тиббиёт журналида чоп этилган тадқиқотларга кўра, бундай кундалик юритиш сизнинг озишдаги муваффақиятингизни икки баравар оширар экан.

4. Атрофингизга мухлислар тўпланг. Ижтимоий тармоқлар сизга маънавий мадад ва мотивация учун гуруҳ йиғиши мумкин. Кристина Донателлага Facebook’даги шундай «мухлислар» гуруҳи 82 кг озишга ёрдам берди.

5. Порциялар ҳақидаги тушунчангизни қайта кўриб чиқинг. Кўпчилик озувчилар қанча еяётганига тўғри баҳо бера олмайди. Замонавий дастурлар аслида порция қандай бўлишига аниқлик киритишга ёрдам беради. Масалан, машҳур MyFitnessPal иловаси уй бекаси Кристал Сандерсни нафақат тўғри порцияларга, балки тўғри овқатланишга ҳам ўргатди. Шу туфайли у 41 кг озди.

6 Бир кунда уч марта енг. Гарчи бизга ҳар доим 3 мартанинг ўрнига 5—6 марта кам-камдан овқатланиш ҳақида кўп айтилса ҳам, бу услуб озувчиларга тўғри келмаслиги мумкин. Тез-тез овқатланиш сизнинг калория йиғишингиз хавфини оширади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркорнинг хотини ва ҳайдовчиси уни 680 000 долларга “ухлатди”

Ўзбекистон ва Грузия ТИВ раҳбарлари бир-бирларига табрик мактублари йўллади

Ўзбекистонлик шифокорлар Самарада заҳарланган ватандошларга ёрдам бериш учун боради

Тошкент шаҳридаги мактабларда Президент топшириқлари ижросини таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди

expo
Боглиш маколалар