Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Сочингизга эрта қор ёғдими?
03-02-2018 14:16 0 702 Рейтинг1 Чоп этиш

Сочингизга эрта қор ёғдими?

Сочингизга эрта қор ёғдими?

Сиз азизларга тавсияларимиз бисёр. Бугун мавзуйимиз сочга эрта оқ оралаши ҳақида гапириб ўтсак. Агар сочларингиз катта тезлик билан оқараётган бўлса, унда таомномангизга жиддий эътибор қаратиб, кўп тановул қиладиган егуликлардан вақтинча воз кечинг. Шунда соч оқаришини сабабини аниқлаш осон кечади.

Мутахассислар кундалик таомномасида ловия, исмалоқ ва шолғомдан кўп фойдаланадиган кишининг сочи тез оқармайди дейди. Буни ўзингиз синаб кўринг. Шунингдек, таркибида йод кўп учрайдиган маҳсулотлар ҳам сочнинг оқаришига қарши энг яхши восита ҳисобланади.

Сочингизга эрта қор ёғдими?

Мен ўз тажрибамда маймунжон поясини синаб кўрганман, яни кузда боғимизда пишилиб етилган маймунжон барги ва поясини олиб уч минут қайнатиб, сал иллиқ ҳолига келганида сочимни шу сувга ювиб кўрганман ва ҳар ҳафтада бир марта шу муолажани қўллаб яхши натижага эришганман

Сариёғдан ёрдам... Оддий сариёғ таркибидаги минераллар ҳам соч оқариши жараёнини секинлаштириб, ҳаттоки ранг беришга ёрдамлашар экан. Сариёғни эритиб, соч илдизига уқаловчи ҳаракатлар билан суртиб чиқинг. Муолажани ҳафтада икки марта такрорлаш тавсия этилади.

Муддатидан олдин соч оқаришининг асосий сабабларидан бири, бу – қаттиқ тушкунликка тушиш. Доим бир нарсани ўйлаш, ўзини нотинч ҳис қилиш ва нимадандир қўрқиб яшаш, охир-оқибат стрессга олиб келади. Натижада, нафақат сочлар, балки тана ҳам азият чекиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун ўзингизни бўш тутиб, муаммоларингизни асабийлашиб эмас, балки тинч равишда ҳал қилишга ўрганинг. Доимий равишда жисмоний тарбия машқларини бажариб, танангизни чиниқтиринг.

Қора чой ранг беради! Қора чой соч оқаришини тўхтатиш учун қўлланиладиган энг самарали воситалардан бири. Қора чойнинг фойдали хусусияти шундаки, у соч оқариш жараёнини тўхтатиш билан бирга, оқарган сочларга қайтадан ранг бериб, аввалги ҳолатига қайтаришга ёрдам беради.

Бир стакан аччиқ қилиб дамланган қора чойни бир ош қошиқ ўсимлик ёғи билан яхшилаб аралаштириб, соч илдизидан бошлаб то учигача суртиб чиқинг. Яхши натижага эришиш мақсадида ниқобни кунига икки маҳал қўллаш тавсия этилади.

Яна бир усул! Аччиқ қилиб дамланган бир стакан қора чойни 1 ош қошиқ ош тузи билан аралаштиринг. Сўнг ана шу аралашмани уқаловчи ҳаракатлар ёрдамида бошга суртиб, бир соат кутинг. Белгиланган вақт ниҳоясига етганидан кейин илиқ сув ёрдамида ювиб ташланг.

Лобар Мирзо
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

«Террорчиларнинг мақсади Ўзбекистонга ўтиш бўлган» – Эксперт

Тошкент. «Кўча» жонланиб, яна «доля» талабига ўтмоқдами?

Франция президенти Марказий Осиё бўйича янги таклиф билан чиқди

expo
Боглиш маколалар