Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ ПИЁЗ – ТАННИ ЭТАР СОЗ
31-01-2018 09:23 0 1157 Рейтинг0 Чоп этиш

ПИЁЗ – ТАННИ ЭТАР СОЗ

ПИЁЗ – ТАННИ ЭТАР СОЗ


Пиёзнинг шифобахш хусусиятлари бундан тўрт минг йил муқаддам Шарқ халқларига маълум эди. Қадимги Юнонистон, Миср халқлари бу шифобахш неъматга чуқур эҳтиром кўрсатиб, ипга тизилган пиёз шодаларини бўйинларига осиб юрганлар. Маълумотларда келтирилишича, ўтмишда пиёзга ҳар қандай хавфли касалликлардан муҳофаза этувчи “сеҳргар” сифатида қаралган. Ҳакимлардан Гиппократ ва Диоскорид пиёзни жуда қадрлашган, асалга аралаштириб, турли касалликларга қарши дори тайёрлашган экан. Саркарда Ксенофонт эса пиёзни қувват бағишловчи восита ҳисоблаб, ўз аскарларига доимо пиёз еб юришни буюрган.

Бурунги табиблар таркибида жуда кўп миқдорда фойдали витаминлар, ферментлар, ёғлар, кальций ва фосфор тузлари, лимон ва олма кислоталари ҳамда азот мавжуд бўлган пиёзни ичакнинг қаттиқ оғриғи, колит, атеросклероз, гипертония, тумов, чипқон, ҳўппоз, авитаминоз сингари дардларни даволашда ишлатишган.

Абу Али ибн Сино ўзининг “Тиббий ўгитлар”ида пиёзнинг хусусиятларини таърифлаб, шундай ёзади: “Суви бурунга юборилса, бошни тоза қилади. Бош оғирлашганида, қулоқ шанғиллашида, йиринг ва сув пайдо бўлганида қулоққа томизилади. Ейиладиган пиёзнинг сиқиб олинган суви кўздаги катарактада фойда қилади, кўзни равшанлаштиради. Бавосирда томирларнинг тиқилмаларини очади. Пиёзнинг ҳамма турлари шаҳвоний ҳирсни қўзғатади.
Пиёз суви ҳайз қонини юргизиб, ични юмшатади”.

Пиёз препаратлари кучли бактериоцид хусусиятига эга. Майдаланган пиёзбошидан қийин битадиган ва йирингли яраларни даволашда фойдаланилади. Сариёғда қовурилган пиёз ёки сутда пиширилгани йўтални юмшатади, балғамни кўчиради.

Замонавий табобатда пиёзни истисқо (қоринда сув йиғилиши), жигар циррози, қон томирлар атеросклерози, жинсий аъзолар яллиғланишларини тузатишда ишлатилади. Соч тўкилишида, бошга бит тушганда, қазғоқда ҳар куни бош терисига пиёз суви ва бўтқаси суртилса фойда беради.
ПИЁЗ – ТАННИ ЭТАР СОЗ

Пиёз – лоладошларга мансуб ўсимлик. Ер остида йирик пиёзбошиси бўлади, унинг таркибида эфир мойлари, қанд, каротин, витамин С, фитонцидлар мавжуд.

ПИЁЗЛИ МУОЛАЖАЛАР

Йирингли яраларда: пиширилган пиёзни қоқ иккига бўлиб, ярага боғланг. Ёки майдаланган пиёзга тенг миқдорда сут аралаштириб боғласангиз ҳам бўлади. У икки марта алмаштирилади.

Қаттиқ йўталда: ўртача катталикдаги пиёзни майда тўғраб, икки ошқошиқ шакар билан аралаштиринг. Икки соат илиқ жойда турсин. Кейин сувини бир ош қошиқдан кунига тўрт маҳал ичасиз. Агар йўтал қуруқ бўлса, шакар ўрнига асал соласиз. Сувини сиқмасдан пиёз ва асалли бўтқани овқатланишдан аввал бир ошқошиқдан истеъмол қилинади.

Томоқ оғриғида, тонзиллитда: майда қилиб тўғралган пиёзни сирланган идишга солиб, икки чойқошиқ шакар сепинг. Бир стаканнинг чораги миқдорида сув қуйиб, ўртача оловда ўн дақиқача пиширинг. Ҳосил бўлган бўтқани кун давомида бир ошқошиқдан истеъмол қиласиз.

Милклар қонаганда: пиёзнинг пўстлоғини майдалаб, уч чойқошиғини бир стакан сувда тўрт соатча тиндирилади. Бу сув билан оғизни ҳар уч соатда чайиб туриш керак.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг ижтимоий тармоқдан олинди
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркор ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқини ТАЛАБ қилаяпти

Тадбиркорнинг хотини ва ҳайдовчиси уни 680 000 долларга “ухлатди”

“АрМИ-2019”: Халқаро армия ўйинлари иштирокини якуний натижаларига дақиқалар қолди

Ўзбекистонда никоҳ ёши аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда

expo
Боглиш маколалар