Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Семиришдан қўрқмай ҳар куни истеъмол қилиш мумкин бўлган ширинликлар номи маълум қилинди
22-01-2018 15:49 0 596 Рейтинг1 Чоп этиш

Семиришдан қўрқмай ҳар куни истеъмол қилиш мумкин бўлган ширинликлар номи маълум қилинди

Семиришдан қўрқмай ҳар куни истеъмол қилиш мумкин бўлган ширинликлар номи маълум қилинди


Орамизда ширинликларни яхши кўрадиганлар кўпчиликни ташкил қилади. Бироқ уларнинг калорияли эканлиги ва шу боис қоматга таъсир кўрсатиши ҳақидаги ўйлар бизга тинчлик бермайди. Парҳезшунослар бу борада қайғуришга ҳожат йўқлиги, зеро қомат бузилишидан қўрқмай, ҳар куни истеъмол қилиш мумкин бўлган ширинликлар ҳам мавжудлигини айтишмоқда. "Ортодокс" тиббий портали шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди деб хабар берди xabardor.uz

Бундай маҳсулотларга, энг аввало, асал киради. У жуда калорияли, буни унутмаслик керак, лекин бошқа томондан, асал фойдали моддаларга шу қадар бойки, организм уни жуда яхши ва асосийси, самарали ҳазм қилади.

Ушбу маҳсулотни кундалик рационга қўшиб, шамоллаш билан боғлиқ барча касалликлардан ва ҳатто тумовдан ишончли халос бўлиш мумкин. Экспертлар тавсиясига кўра, асални ҳар куни 3-5 қошиқдан ошмаган миқдорда истеъмол қилиш керак.

Шунингдек аччиқ шоколад ҳам фойдали ҳисобланади, зеро унинг таркибига кирувчи барча компонентлари организмни фойдали моддалар билан тўйинтиради ва энергия захирасига ижобий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, аччиқ шоколад стрессга чидамлиликни оширади, шу боис сиз ҳатто оғир дамларда ҳам асабни асрашингиз мумкин бўлади.

Фойдали ширинликлар қаторида қуритилган меваларнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Тўғри, маҳсулот ҳаммага ҳам маъқул келмаслиги мумкин, лекин ёдингизда бўлсин - бу маҳсулотлар фруктоза ва глюкозага бой бўлиб, жуда фойдали ҳисобланади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

Байрам муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракатланиш чекланади

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

Украина собиқ президенти жиноий жавобгарликка тортиладими?

expo
Боглиш маколалар