Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистондаги учта тиббий муассасада тана аъзоларини кўчириб ўтказиш бўйича операциялар қилиш бошланади
17-11-2017 11:06 0 460 Рейтинг0 Чоп этиш

Ўзбекистондаги учта тиббий муассасада тана аъзоларини кўчириб ўтказиш бўйича операциялар қилиш бошланади

Ўзбекистондаги учта тиббий муассасада тана аъзоларини кўчириб ўтказиш бўйича операциялар қилиш бошланади

Ўзбекистондаги учта йирик муассаса — Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий жарроҳлик маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Тошкент шаҳар нефрология шифохонасида тана аъзоларини трансплантация қилиш операциялари қилина бошланади деб хабар қилмоқда uz24.uz нашри.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизматидан маълум қилинишича, тансплантация ўтказишнинг зарурати тўғрисидаги узил-кесил қарор вазирлик томонидан тузилган махсус комиссия томонидан қабул қилинади.

Операцияни ўтказиш учун донордан оператив усул билан унинг бир буйраги ва (ёки) жигар бўлагини олишга ундан онгли равишда ва эркин ҳолатда ёзма шаклдаги розилигини олиш керак. Бунда у ҳар томонлама тиббий кўрикдан ўтказилиши даркор.

Трансплантация бажарилгандан сўнг донор ва реципиент камида уч йил давомида профилактик диспансер кўриги билан таъминланади. Бундан ташқари, амбулатория назоратида бўлган беморларни қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли дори воситалари билан таъминланади.

Вазирлар Маҳкамасининг вақтинчалик низоми “Инсон органлари, тўқималари ва ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргунча амал қилади.
© Фото: minzdrav.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*