Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонда органлар трансплантациясига рухсат берилди, фақат чекловлар бор...
25-10-2017 13:01 0 604 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистонда органлар трансплантациясига рухсат берилди, фақат чекловлар бор...

Ўзбекистонда органлар трансплантациясига рухсат берилди, фақат чекловлар бор...

Буйрак ва жигар бўлагини трансплантация қилиш тўғрисида Вақтинчалик Низом қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23 октябрдаги “Яқин қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан беморларни юқори технологияли ихтисослашган тиббий ёрдам билан таъминлаш мақсадида яқин қариндошлик трансплантацияси ташкил этилди деб хабар бермоқда qalampir.uz нашри.

Ушбу ҳужжатнинг Вақтинчалик Низом билан тасдиқланишига сабаб эса ушбу ҳужжатнинг амал қилиш муддати қарорда аниқ кўрсатилганлигида. Мазкур вақтинчалик Низом “Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг кучга киргунига қадар бўлган даврда амал қилади.

Ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилди.

Вақтинчалик низомда “Тирик донор” ва “реципиент” атамалари киритилган бўлиб, 18 ёшга тўлмаган, озодликдан маҳрум қилинган, 1- ва 2-гуруҳ ногиронлари, ҳомиладор аёллар, наркомания, сурункали алкоголизм ва токсикоманиядан азоб чекаётган шахслардан трансплантация қилиш учун донор сифатида фойдаланишга йўл қўйилмаслиги айтилган.

Трансплнатацияни амалга ошириш фақат учта давлат ташкилотида амалга оширилиши белгиланган (чегараланган).
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Германия сув технологияси Қашқадарё воҳасида тажрибада... Медиа-тур дан

Амударё ҳайбати йўқолдими? Ёҳуд ёшлигимда эшитган ривоятлар.

Қирғизистонлик тадбиркор ўзини худо деб эълон қилди

Йўқолган эркак гараж полига бетонлаб ташланган экан

expo
Боглиш маколалар