Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Рамазонда тўғри овқатланишнинг 9 та олтин қоидаси
29-05-2017 12:00 0 1056 Рейтинг1 Чоп этиш

Рамазонда тўғри овқатланишнинг 9 та олтин қоидаси

Рамазонда тўғри овқатланишнинг 9 та олтин қоидаси

Узоқ муддатли очликдан сўнг, мазали таомларга тўла ифтор учун безатилган тўкин дастурхон Рамазонда соғлом овқатланиш ҳақидаги орзуларимизни чеклаб қўйиши мумкин. Агар тўғри амалга оширилса, Рамазон рўзаси соғлигимиз учун кони-фойда, акс-ҳолда, инсон саломатлиги учун зарар бўлиши мумкин.

Рамазонда соғлом овқатланиш кераклигини ва фақат янги масаллиқлардан таом тайёрлаш жоизлигини ёддан чиқармаслик керак.

Ушбу Рамазон ойида соғлом овқатланиш учун қуйидаги маслаҳатларга амал қилишингизни тавсия қиламиз:

1. Овқатланишни хурмодан бошланг. Хурмолар - оқсилларнинг манбаси бўлиб, фақат бир кунга етувчи қувват берувчи таомдир. Хурмо толалари овқат ҳазм қилиш тизимининг вазифаларини ўз назоратига олади. Шунингдек., хурмолар магний ва калий моддаларига бойдир.

2. Кўп сув ичинг. Бу йил Рамазон ёзнинг чилласига тўғри келади, шунинг учун, бадан жазирама об-ҳавода сувсизланиб қолмаслиги учун етарли миқдорда сув ичинг. Саҳарликдан кейин ва тонггача, кун давомида чанқаб қолмаслик учун кўпроқ сув ичиб олинг. Ҳали овқатланиш мумкин бўлган вақтда 8 стакан сув ичишга ҳаракат қилинг. Чанқоқликни чақирувчи меваларни ейишдан сақланинг. Бадандан чанқоқлик ҳисини уйғотувчи сабзавотларни ҳам камроқ енг. Тузли маҳсулотларни, хусусан, тузланган консервалар, ёнғоқлар, бодринглар, балиқларни еманг. Шунингдек, зираворлари кўп бўлган таомлардан ҳам чекланинг, улар ҳам чанқашга сабаб бўлади. Кўпроқ мевалар ва сабзавотларни истеъмол қилинг, чунки улар организмдаги сув захирасини тўлдиришади.

3. Секинлик билан таомланинг. Узоқ оч бўлишликдан кейин кўп миқдорда таомланиш бадан учун стрессдир. Иложи борича, ўрталикка риоя қилинг, ифторни хурмо билан бошланг, сўнг сув ичинг, ундан кейин эса шўрва ва салат ейиш мумкин. Озроқ муддат ўтказиб асосий таомни ейишга киришса бўлади. Ортиқча таомланиш овқат ҳазм қилишдаги муаммолар ва ошқозондаги оғриққа сабаб бўлиб қолиши мумкин. Ифторни иссиқ шўрва билан бошлашлик, узоқ очликдан кейинги энг яхши таомланиш ҳисобланади, чунки, у организмдаги озуқавий моддалар захирасини тўлдиради ва баданни асталик билан қаттиқроқ таомга тайёрлайди.

4. Овқатингизда барча дармондорилар бўлишига ишончингиз комил бўлсин.

Ифторда оқсиллар, сабзавотлар, мевалар ҳамда фойдали ёғлар бўлиши керак.

6. Фойдали маҳсулотларни танланг ва улардан фойдаланинг. Рационингизда ёрма, кўкрак гўшти, ёғсиз гўшт, балиқ, зайтун мойи ва мевалар бўлсин.

6. Қовурилган, тузланган ва ўта ёғли таомларни чекланг. Гўшт, тухум ва сут маҳсулотлари оқсилга бой ҳисобланади. Юқоридаги маҳсулотлардан ҳеч бўлмаганда биттасини истеъмол қилиш керак.

7. Ширинликлардан ҳам чекланинг. Ширинликлар ифтордан кейин қоринда дамланишга сабаб бўлади ва овқат ҳазм қилишни ёмонлаштиради. Бундан ташқари, у қон таркибидаги глюкоза миқдорини ошириб юборади, натижада ширинликка бўлган талаб яна ортиб кетади. Шунинг учун, ширинликни ифтордан 2-3 соат кейин истеъмол қилиш тавсия этилади. Лекин энг яхшиси ширинликнинг ўрнини ширин хурмолар, қуруқ мевалар ва мевалар билан босиш керак.

8. Рамазонда кофе миқдорини камайтириш керак, акс ҳолда у бош оғриғи ва уйқусизликка сабаб бўлиши мумкин.

9. Рамазонда уч қисмли овқатланиш ҳам муҳим ўрин тутади. Асосий таомни уч қисмга бўлинг. Учдан бири - кучли оқсиллар, яна учдан бири - ёғсиз гўшт ва балиқ, қолгани эса сабзавотлар бўлсин. Бу овқатланишдаги соғлом мўтадилликка сабаб бўлади.
rednews.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

ҚАМОҚХОНАДАН ЧИҚҚАН ХАТ: Айбсиз ҳолимга 7 йилу 100 кундан буён қамоқдаман...​

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

expo
Боглиш маколалар