Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шавкат Мирзиёев тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади
07-05-2017 10:45 0 841 Рейтинг0 Чоп этиш

Шавкат Мирзиёев тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади

Шавкат Мирзиёев тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Тиббий таълим соҳасидаги ваколатли орган сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгиланди, унга қуйидаги вазифалар қўшимча равишда юклатилди:

- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар тиббий таълими, малака ошириш учун давлат таълим стандартлари ва талабларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш;
- соғлиқни сақлаш мутахассисларини қайта тайёрлаш, шунингдек, олий малакали илмий-педагогик тиббий кадрларни тайёрлаш;
- таълим даврида тармоқли ва ихтисослашган фанлар, клиник ўқув амалиёти бўйича ўқув машғулотларини кенгайтириш ҳисобига, тиббий таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларининг назарий ва амалий тайёргарлик даражасини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
- тиббиётни ривожлантиришнинг замонавий йўналишлари бўйича илмий-тадқиқот ишларига профессор-ўқитувчиларни, бакалавриат ва магистратура талабаларини кенг жалб қилиш.
- Ҳужжат олий малакали тиббий кадрларни магистратурада тор мутахассисликлар бўйича 2—3 йиллик таълим давомида тайёрлашни, клиник ординатура мутахассисликлари бўйича 2 йиллик таълим давомида малака ошириш ва қайта тайёрлашни кўзда тутади.

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий блоклар бўйича ўқув соатларини жами ўқув вақтининг 7 фоизигача қисқартириш ҳисобига, клиникагача бўлган ва клиник блоклар бўйича ўқув соатларини жами ўқув вақтининг 85 фоизигача етказиш режалаштирилган.
Фото: «Ўзбекистон овози»
Daryo.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркор ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқини ТАЛАБ қилаяпти

Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда давлат ва нодавлат ташкилотларнинг хамкорлиги

“АрМИ-2019”: Халқаро армия ўйинлари иштирокини якуний натижаларига дақиқалар қолди

Ўзбекистонда никоҳ ёши аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда

expo
Боглиш маколалар