Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Оилавий ва кўп профилли поликлиникаларнинг ишлаш вақти ўзгарди
06-04-2017 13:24 0 646 Рейтинг0 Чоп этиш

Оилавий ва кўп профилли поликлиникаларнинг ишлаш вақти ўзгарди

Оилавий ва кўп профилли поликлиникаларнинг ишлаш вақти ўзгарди

Ўзбекистонда биринчи тиббий ёрдам аҳоли билан огоҳлантириш, профилактик ва патронаж ишлаш тизимига айлантирилади. Самарадорликнинг асосий мезонлари ташриф буюрувчилар ва даволанган беморлар сони эмас, балки фуқароларни касалхонага ётқизиш, уларнинг хасталикларга чалиниши ва ногиронликка учраши ҳолатларнинг камайиши билан ҳисобланади.

Биринчи тиббий-санитар ёрдамларни кўрсатувчи муассасаларда хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, аҳоли, айниқса қишлоқ фуқаролари саломатлиги ҳолати бўйича патронаж тизимини яхшилаш Президент Шавкат Мирзиёевнинг 29 мартда имзоланган қарорининг асосий йўналишларидан ҳисобланади. Ҳужжатда келтирилган статистик маълумотларга кўра, 1991 йилдан буён мамлакат бўйича стационарда госпитализация даражаси 60 фоизга камайиши билан бир қаторда, поликлинка муассасаларига мурожаатлар сони 2,2 баробарга ошган. Бироқ фуқароларнинг Президент виртуал қабулхонаси ва давлат органларига мурожаатлари айниқса қуйи тиббиёт муассасаларида сифатли тиббий ёрдам ва уларнинг ўз вақтида кўрсатилиши инсонларни қониқтирмаётганидан далолат бермоқда.

Қарорда қайд этилишича, тиббиёт муассасаларининг номувофиқ жойлаштирилиши натижасида бир аҳоли пункти тезкор тиббий ёрдамдан маҳрум этилиши, бошқасида эса уларнинг бир-бирининг вазифасини такрорлаб қолишига олиб келган.

Биринчи тиббий-санитар ёрдам тизимини ислоҳ қилишдаги асосий ўзгаришлар қаторидан -қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий ва кўп профилли поликлиникаларда иш вақтининг 8:00 дан 20:00 га қадар узайтирилиши ҳамда куну тун ишловчи мобил, яхши таъминланган тез ёрдам подстанцияларининг ташкил этилиши ўрин олган.

Фертиль ёшидаги, ҳомиладор аёллар, болалар ҳамда сурункали касалликларга чалинган ёлғиз кексалар ва ногиронлар, шунингдек, доимий парвариш ва ижтимоий ёрдамга муҳтож бошқа шахслар ўртасида доимий патронаж ишларни ташкил этиш кўзда тутилган.

ҚВплар сони 2985 тадан 1612 тагача камайтирилиб, 793 та ҚВП базасида кундузги стационарга эга қишлоқ оилавий поликлиникалари ташкил этилади. Улар билан боғлиқ равишда «Дори-дармон» дорихоналар тизими ташкил этилиб, арзон ва сифатли дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар савдоси йўлга қўйилади. Тез ёрдам тармоғи қисқартирилаётган 441 та ҚВП базасида янги подстанциялар ташкил этилиши ҳисобга кенгайтирилади. Қисқартирилаётган 658 та ҚВП шифокорлар учун хизмат турар жойи сифатида фойдаланилиши учун тақдим этилади.

Қарор билан 2017−2021 йилларда биринчи тиббий-санитар ёрдам муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплекси тасдиқланди.

1 октябрдан ҚВП ва қишлоқ оилавий поликлиникаларида кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг тўлақонлиги ва сифатини рейтинг баҳолаш, бунда ходимлар фаолиятига қўйилган баҳолар асосида улар меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини жорий этиш режалаштирилган.
sof.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*