Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ "Резина сақичнинг фойдаси бор", дейди олимлар
04-04-2017 10:09 0 734 Рейтинг1 Чоп этиш

"Резина сақичнинг фойдаси бор", дейди олимлар

"Резина сақичнинг фойдаси бор", дейди олимлар

Тадқиқотчилар резина сақичнинг инсон организмига қандай фойда келтиришини аниқлагани хабар қилинмоқда.

Авваллари “жевачка” овқат ҳазм қилиш тизимига қаттиқ зарар келтиради, деб ҳисобланарди. Чунки бўш ошқозонга сақич чайнаганда ошқозон шираси ажралиб чиқади ва овқат йўқлиги сабабли ошқозоннинг ўзини емириб, охир-оқибат ошқозон ярасига олиб келиши мумкин.

Аммо резина сақичнинг фойдали жиҳати ҳам бор экан. У тишларнинг ҳолати ва оғиз бўшлиғи учун фойдали бўлиб чиқди. Сақич оғиз бўшлиғини тозалайди ва тиш эмалини мустаҳкамлайди. Олимлар сақич қадимдан чайнаб келинганлигини айтмоқда. Ҳозиргидек резина сақичлар Қадимий Юнонистон, Ҳиндистон, Сибирда чайналган, Европада эса чайналадиган тамакидан фойдаланилган.

Илгари одамлар сақичнинг ўсадиган турларидан фойдаланган. Ҳозир ҳам қатрондан тайёрланган сақични дўконлардан топса бўлади. Олимлар қора сақич кимёвий усулда тайёрланган туридан бирмунча фойдалироқлигини таъкидламоқда.

Бундан ташқари сақичлар оғиз бўшлиғини дезинфекциялайди ва чайнаш аппаратини чиниқтиради.

Шу билан бирга тиббиётчилар милки касалланган одамларга сақич чайнашни тавсия қилмайди. Қолаверса, оч қоринга сақич чайнаш мумкин эмас, меъёридан ортиқ ажралиб чиққан ошқозон шираси ошқозон касалини қўзғаши мумкин.

Аввалроқ, олимлар сақич чайнаб озиш мумкинлигини ёзган эди.
sof.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*