Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Олимлар энг кўп аллергияни юзага келтирувчи омилларни аниқлашди
29-03-2017 10:19 0 656 Рейтинг0 Чоп этиш

Олимлар энг кўп аллергияни юзага келтирувчи омилларни аниқлашди

Олимлар энг кўп аллергияни юзага келтирувчи омилларни аниқлашди

Франциялик олимлар аллергик ринит кўринишида пайдо бўлувчи энг кўп учрайдиган 5 сабабни аниқлашди. Француз экспертларининг сўзларига кўра, бугунги кунда дунё миқёсида турли озуқавий аллергик реакциялар кузатилмоқда, улар тери касалликлари, тошмалар ва кўз яллиғланишига сабаб бўлади. Шунингдек аллергик реакция инсоннинг нафас олиш жараёнида ҳаводаги турли аралашмаларни ютиши натижасида ҳам кузатилади. "Ортодокс" тиббий порталида шу ҳақида маълумот берилди.

Ҳароратдаги кескин ўзгаришлар. Экспертларнинг фикрича, бурун битиши кўринишидаги аллергик реакциялар кўпинча ҳароратнинг кескин ўзгариши натижасида юзага келади. Ёзги жазирама ҳарорат ва юқори намлик ёки қиш фаслидаги аёз совуқлар инсонда аллергик ринитнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Шунингдек олимлар кондиционер ишлаб турган хонада кўп ўтириш ҳам ринитга сабаб бўлишини қайд этишди.

Турли ҳидлар. Бугунги кунда турли ҳидларга нисбатан аллергик реакцияларни жуда кўп кузатишимиз мумкин. Шунга қарамай, унинг пайдо бўлишига нафақат атир ёки дезодарант сабаб бўлади, балки хушбўй ҳид тутатқилари ва шағамлар ҳам аллергик реакцияларни пайдо қилади. Соғлиқни сақлаш учун аҳволни ёмонлаштираётган сабабни тўғри аниқлай билиш лозим.

Лак-бўёқ маҳсулотлари. Аксарият кишилар аҳволлари лак-бўёқ маҳсулотларидан ёмонлашганини ҳаттоки хаёлларига ҳам келтиришмайди. Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бирор жойни бўяш вақтида махсус респиратор-ниқоблардан фойдаланиш керак. Шунингдек бўёқ ҳиди кетмасидан янги таъмирдан чиққан иншоотларда юриш тавсия этилмайди.

Ўсимлик чанглари. Бугунги кунда ўсимликларнинг гуллашидан жабр кўрувчи кишилар сони мунтазам равишда ўсиб бормоқда. Бу асосан дарахтлар ва ўсимликлар кўп бўлган ҳудудларда яшовчи кишиларга хос. Статистикага кўра, ўсимликлар чанги бутун дунё аҳли ўртасида энг кўп аллергияни келтириб чиқарувчи сабаб ҳисобланади.

Атмосферанинг ифлосланиши. Маҳсулотларни қайта ишловчи завод ва корхоналар ҳавога катта миқдордаги зарарли аралашмаларни ажратиб чиқаради, автотранспорт эса зарарли газларни ажратади, бу ҳам ўз навбатида Ер атмосферасига салбий таъсир кўрсатади. Бу зарарли моддалар кўпинча инсонларда аллергик касалликларни қўзғатади.
sof.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

“CHINT Electric” Ўзбек-Хитой қўшма корхонаси томонидан, ТДТУ ҳудудига қуёш панеллари олиб келиб ўрнатилди

Амударё ҳайбати йўқолдими? Ёҳуд ёшлигимда эшитган ривоятлар.

Рустамбек Карим ва Тўлқин Астановга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

Режиссёр Абдухалил Менгноровнинг "Абу Исо Муҳаммад Термизий" бадиий фильми XVI "Лучезарный ангель" халқаро кинофестивалида иштирок этади.

expo
Боглиш маколалар