Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия марказининг Сурхондарё филиали ташкил этилади
14-03-2017 11:20 0 801 Рейтинг1 Чоп этиш

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия марказининг Сурхондарё филиали ташкил этилади

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия марказининг Сурхондарё филиали ташкил этилади

Сурхондарё вилояти кўз касалликлари шифохонаси негизида Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия марказининг Сурхондарё филиалини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

– Ҳозирги кунда Сурхондарё вилоятида кўз касалликлари шифохонаси фаолият кўрсатмоқда. Аммо 100 ўринга ва амбулатор-маслаҳат поликлиникаси 100 қатновга мўлжалланган ушбу кўз касалликлари шифохонасида замонавий технология ва менежмент тизими йўлга қўйилмагани туфайли вилоят аҳолиси малакали офтальмологик тиббий ёрдам олиш учун пойтахтимиздаги республика даволаш муассасаларига мурожаат қилишга мажбур бўлаётган эди, – дейди Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия маркази директори Зафар Сидиқов. – 2015-2016 йиллар таҳлилига кўра, вилоятдан 9176 нафар бемор Тошкентдаги республика даволаш муассасаларига мурожаат қилиб, улардан 1757 нафарида жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Ҳисоб-китобларга кўра, бир бемор ҳамроҳи билан пойтахтга келиб, даволаниши ва маълум муддат яшаши учун, тахминан, 1,6-2 миллион сўм керак бўлади. Хусусан, офтальмологияда энг кўп қилинадиган жарроҳлик амалиёти — катаракта факоэмулсификация учун 800 минг сўмгача маблағ сарф қилинади. Бу эса агар бир йилда 1000 та факоэмулсификация бажарилиши тахмин қилинадиган бўлса, 1,1-1,5 миллиард сўм маблағ харажат қилинади деганидир. Демак, энди шунча маблағни иқтисод қилиш имкони туғилади.

Шу йил охиригача фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия марказининг Сурхондарё филиалини ташкил этишдан мақсад ҳам аҳолида кўз касалликлари билан касалланишнинг олдини олиш, кенг тарқалган – катаракта, глаукома, томир тизими касалликлари, диабетик ретинопатия каби хасталикларни ортиқча маблағ харажат қилмай, эрта аниқлаш ва сифатли даволаш имкони яратишдир. Бунда марказни Европа давлатларида ишлаб чиқарилган юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, малакали кадрлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Hilol.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*