Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкентдаги оилавий шифохоналарда болалар врачлари иш бошлайди
20-02-2017 11:17 0 669 Рейтинг1 Чоп этиш

Тошкентдаги оилавий шифохоналарда болалар врачлари иш бошлайди

Тошкентдаги оилавий шифохоналарда болалар врачлари иш бошлайди

Тез орада Тошкентдаги оилавий шифохоналарда болалар врачлари ишлай бошлашади, деб хабар берди пойтахт маъмуриятидаги манба.
Унинг айтишича, президент Шавкат Мирзиёев томонидан шу йилнинг 5 январида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида олдинга қўйилган вазифаларни бажариш учун махсус гуруҳ тузилган. Ўшанда давлат раҳбари оилавий поликлиникаларда ишлайдиган врачларни болаларга ёрдам кўрсатувчи педиатрлар ва катталар саломатлиги билан шуғуланувчи умумий амалиёт врачларига ажратиш лозимлигини қайд этганди.

"Ишчи гуруҳи Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасалари олдига қўйилган вазифаларни бажариш бўйича таклифларини тайёрлаб, юқори органга тақдим этди. Асосийси, барча ўзгаришлар мавжуд оилавий поликлиникалар негизида, янги объектлар қурмасдан амалга оширилади. Штат бирликларини 100 кишига ошириш режалаштирилмоқда, улар малакали врачлар бўладилар", — деди манба.

Эндиликда оилавий шифохоналарда болалар педиатрлар томонидан, катталар эса умумий амалиёт врачлари томонидан кўрикдан ўтказилади ва керакли ёрдам берилади.

Бундан ташқари, ҳар бир поликлиникада ўсмирлар ва 25 ёшгача бўлган аёллар учун махсус хоналар ташкил этиш режалаштирилган. Туман тиббиёт муассасаларида ҳам болалар гинекологлари фаолият кўрсатади. Болаларда бирор муаммо аниқланса, улар марказий поликлиникадаги мутахассислар текширувига юборилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан "Тошкент шаҳрида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш, тиббиёт муассасалари фаолиятини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор қабул қилинди.
sof.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

Байрам муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракатланиш чекланади

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

expo
Боглиш маколалар