Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Раҳмонбек Усмонов Тошкент шифохоналарида беморларнинг дори-дармон олиб келишига чек қўйиладиган қарорга имзо чекди
17-02-2017 18:56 2 1919 Рейтинг2 Чоп этиш

Раҳмонбек Усмонов Тошкент шифохоналарида беморларнинг дори-дармон олиб келишига чек қўйиладиган қарорга имзо чекди

Раҳмонбек Усмонов Тошкент шифохоналарида беморларнинг дори-дармон олиб келишига чек қўйиладиган қарорга имзо чекди

Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов “Тошкент шаҳрида Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш, тиббиёт муассасалари фаолиятини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий сайти хабар бермоқда.

Қарор Ўзбекистон президенти раҳбарлигида жорий йилнинг 5 январь ва 7 февраль кунлари республикада соғлиқни сақлаш тизимининг ҳолати, муаммолари ва ривожлантириш истиқболлари мавзусида ўтказилган йиғилиш баёни топшириқлари ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматни ва тез тиббий ёрдам сифатини тубдан яхшилаш, оилавий поликлиникалар томонидан кўрсатилаётган патронаж хизмати сифатини янада такомиллаштириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар соғлиғини мустаҳкамлаш, тиббиёт муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, тизимда юз бераётган тамагирлик, товламачилик, беморларга эътиборсизлик каби иллатларнинг олдини олиш мақсадида қабул қилинди.

Унга кўра, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи, шунингдек, шаҳар тиббий диагностика марказлари, туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари тегишли туман ҳокими билан келишилган ҳолда Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тайинланиши белгиланганди.

Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий органларидаги кадрлар таркибини тубдан қайта кўриб чиқиш ҳамда юқори малакали мутахассислар, ҳалол, пок, виждонли, масъулиятли ходимлар билан мустаҳкамлаш чора-тадбирлари кўрилиб, мазкур талаблар асосида соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини ва бошқарув органлари раҳбарларининг малакаси ҳамда касбий тайёргарлиги даражасини доимий равишда ошириб бориш тизими яратилади, уларнинг касбий тайёргарлик ва малака даражаси бўйича эгаллаб турган лавозимига муносиблиги ҳар йили тегишли давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан келишган ҳолда аттестациядан ўтказиб баҳолаб борилади.

Эндиликда Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тизимидаги шифохоналарга дори-дармон ва боғлов воситаларини харид қилиш учун ажратилаётган маблағлар камида икки баробарга оширилади ва шифохонада ётиб ёки стационар тартибда даволанаётган беморларни тиббиёт муассасасида мавжуд дори-дармон воситалари билан таништириб бориш мақсадида барча палаталарда дори-дармон воситаларининг рўйхатлари ўрнатилиб, беморлар томонидан келтирилишига қатъиян чек қўйилади.
sof.uz
Шарҳлар

Агар шифохонада дори булмасачи бемор жабрланиб колмайдими. Хокимят хамма дори бн шифохонани та'минлай оладими?


Акмалжон
Афсус, яна медицина оркага кетадиган булди!! Дори Дармон билан Тулик таъминлай олишганларида ку яхши, лекин бу иктисодий томондан бажарилиши мумкин булмаган холат!! Давлатнинг пули яна талон тарож килинадиган булибди !!!

Цитата: Murodjon
Агар шифохонада дори булмасачи бемор жабрланиб колмайдими. Хокимят хамма дори бн шифохонани та'минлай оладими?


Таъминлай олишмайди !!! Бу факт!!! Давлат пули талон тарож булади холос!!!

Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Меъда яра касаллиги ва уни олдини олиш

Тошкент вилоятида 39 йўловчиси бор автобуслар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

expo
Боглиш маколалар