Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Жанубий кореялик шифокорлар 500 навоийликни кўрикдан ўтказди
30-09-2016 16:01 0 1098 Рейтинг0 Чоп этиш

Жанубий кореялик шифокорлар 500 навоийликни кўрикдан ўтказди

Жанубий кореялик шифокорлар 500 навоийликни кўрикдан ўтказди

Инҳа университети госпитали шифокорлари Навоий вилоятида 500 кишини бепул тиббий кўрикдан ўтказди.

28−29 сентябрь кунлари Навоий вилоятида Жанубий Кореянинг Инҳа университети госпитали шифокорлари ҳудудда истиқомат қилувчи 500 кишини тиббий кўрикдан ўтказди. Ҳукуматга қарашли бўлмаган «Соғлом авлод учун» халқаро жамғармаси томонидан ташкиллаштирилган бепул тиббий кўрикда беш мутахассис: гастроэнтеролог, педиатр, ортопед, отоларинголог ва инфекционист иштирок этди.

Жамғарма мутахассиси Фирдавс Ҳолиқов сўзларига кўра, ташкилот Инҳа университети билан бир қатор соғломлаштириш лойиҳаларини олиб бормоқда. Туғма юрак нуқсони билан дунёга келган ва сурункали касалликларга чалинган болалар республика клиникалари ва хорижий тиббиёт марказларида даволаш курсларини ўтамоқда.

26−27 сентябрь кунлари Инҳа унверситети госпитали шифокорлари Тошкент вилояти аҳолиси учун ҳам тиббий кўрикларни амалга оширди.
Газета.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*