Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон жаҳон соғлиқ рейтингида 55-ўринни эгаллади
26-09-2016 11:14 0 674 Рейтинг0 Чоп этиш

Ўзбекистон жаҳон соғлиқ рейтингида 55-ўринни эгаллади

Ўзбекистон жаҳон соғлиқ рейтингида 55-ўринни эгаллади

Ўзбекистон тиббиёт, ҳаёт ва соғлиқ билан боғлиқ барқарор ривожланиш индикаторлари бўйича мамлакатлар рейтингида 55-ўринни эгаллади. Индекс The Lancet тиббиёт журнали томонидан тузиб чиқилди.

Рейтингга асос сифатида 33 кўрсаткич олинди, уларнинг ҳар бири 0–100 балл орасида баҳоланди. Критерийлар орасида — ортиқча вазн, алкоголь ва тамаки истеъмоли даражаси, болалар ва чақалоқлар ўлими, ЙТҲдаги ўлимлар, ОИВнинг тарқалганлик кўлами, туберкулёз ва гепатит В юқтириш кўрсаткичлари, ўз жонига қасд қилишлар миқдори.

Бундан ташқари, экспертлар зўравонлик ва уруш ҳаракатлари оқибатидаги ўлимлар даражасини баҳолади. Ҳар бир критерий мамлакатларда 1990–2015 йилларда ҳукм сурган вазият бўйича кўриб чиқилди.

Биринчи ўринни Исландия эгаллади. Кучли бешликка, шунингдек, Сингапур, Швеция, Андорра ва Буюк Британия кирди.

Охирги учта ўринга Жанубий Судан, Сомали ва Марказий Африка Республикаси қўйилди.

Ўзбекистон мазкур рейтингда 188 мамлакат ичида 55-ўринни эгаллади. Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари қайд қилган натижалар: Туркманистон — 60-ўрин, Қозоғистон — 85-ўрин, Тожикистон — 99-ўрин, Қирғизистон — 113-ўрин.
UZ24.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Германия сув технологияси Қашқадарё воҳасида тажрибада... Медиа-тур дан

Бугуни кун таассуротлари,«Жаслиқ» қамоқхонаси ёпилди, кейинги тақдиричи...

Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) «Қалмақир» конидаги асосий хом ашё базасини кенгайтиради.

Ўзбекистонга бесоқолбозликни сингдириш сигналлари келмоқда

expo
Боглиш маколалар