Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Олимлар чекишнинг янги хавфини аниқлашди
22-09-2016 13:17 0 1314 Рейтинг1 Чоп этиш

Олимлар чекишнинг янги хавфини аниқлашди

Олимлар чекишнинг янги хавфини аниқлашди


Ҳарвард тиббиёт мактаби олимлари чекиш генлар фаоллигида узоқ муддатли ўзгаришларга сабаб бўлишини аниқлашди. Бу ҳақида NBC News хабар берди. Генетиклар 16 минг кишида метиллаштириш жараёнлари - метил гуруҳи(CH3)нинг ДНКга қўшилишини ўрганиб, шундай хулосага келишди.

Мутахассислар 1971 йилга қадар ўтказилган турли тадқиқот иштирокчиларининг қон намуналарини таҳлил қилиб чиқишди. Олимлар ушбу маълумотларни беморларнинг овқатланиш рациони, чекиши, соғлом ҳаёт тарзига риоя қилиши ва қандай касалликларни ўтказгани кўрсатилган тиббий анкеталаридан ўрганишган.

Маълум бўлишича, аксарият чекувчиларда юрак касалликлари ва саратон безлари ҳосил бўлиши билан боғлиқ 7 минг ген фаоллигига таъсир кўрсатган метиллаштиришда ўзгаришлар кузатилган. Чекишни ташлаганларда ДНКнинг катта қисми тахминан 5 йилдан сўнг меъёрга тушган, бироқ 19 генга алоқадор ўзгаришлар 30 йил давомида сақланиб қолган.

Олимларнинг сўзларига кўра, бу тадқиқот натижалари чекувчи кишиларда ҳаттоки ўнлаб йиллар ўтса ҳам, саратоннинг баъзи турлари, сурункали обструктив ўпка касаллиги ва инсульт каби касалликларнинг ривожланиш хавфи сақланиб қолишини кўрсатди.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

“Тўпқопи саройи” бу ном султон ҳар гал саройдан чиққанда ва кирганда тўп отилгани боис берилган.

Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!

Ҳокимлик мутасаддиларининг парвойи фалак

expo
Боглиш маколалар