Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Сингапурда денге безгагига чалинганлар сони 11,3 мингдан ошди
06-09-2016 11:48 0 653 Рейтинг1 Чоп этиш

Сингапурда денге безгагига чалинганлар сони 11,3 мингдан ошди

Сингапурда денге безгагига чалинганлар сони 11,3 мингдан ошди

Фото: Exclusive
Сингапурда денге безгагига чалинган кишилар сони 11,3 мингдан ортди ва бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда Channel NewsAsia хабар тарқатган.

Ўтган йили республика бўйича бу хасталик 11,2 минг кишида қайд этилганди. Ўтган ҳафтада касаллик билан боғлиқ яна 311 янги ҳолат аниқланди.Беморларнинг 7 нафар вафот этган.

Бундан ташқари, мутахассислар йил якунида денге безгаги билан оғриган хасталар сони 30 минг нафардан ортиши мумкинлигини истисно этмаяпти.

Шу билан бир вақтда Сингапур соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 16 киши Зика вирусини юқтирганини маълум қилган. Бу вирусга чалинганлар сони 258 нафарни ташкил қилмоқда.

Зика, денге ва чикунгунья безгакларини Aedes aegypti чивинлари ташиб юради. Ушбу чивинларнинг чақишидан сақланиш ва уларнинг кўпайиш жойларини йўқ қилишга чақирилади. Экспертларнинг фикрича, Зика вирусига қарши вакцинани яқин уч йил ичида кутмаса ҳам бўлади.

Мутахассислар Сингапурни бу вируслар тарқалиши осон бўлган ҳудуд сифатида ҳисоблашади. Кичик бу ҳудуд аҳолиси кўп, ҳаво ҳарорати +30 даражадан тушмайди, намлик юқори.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Депутатлари автомобилларнинг кундузи чироқ ёқиб юришларига қарши чиқмоқда

1XBET компанияси USENET 2019 конференциясида Қозоғистонда букмекерлик бизнеси тажрибаси ва ўзига хосликларини гапириб берди

Ортиқ Отажонов вафот этди

Ўзбекистонда пиёз нархи нега бирдан кўтарилди - қишлоқ хўжалиги вазирлиги изоҳи

expo
Боглиш маколалар