Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Япониядаги жазирама одамлар ҳаётига хавф туғдирмоқда
16-08-2016 14:38 0 1560 Рейтинг1 Чоп этиш

Япониядаги жазирама одамлар ҳаётига хавф туғдирмоқда

Япониядаги жазирама одамлар ҳаётига хавф туғдирмоқда

Юқори об-ҳаво ҳарорати туфайли жабрланганларнинг аксарияти кекса ёшдаги кишилардир.

8-14 август кунлари Японияда кузатилган иссиқ об-ҳаво натижасида 780 киши шифохонага ётқизилди. Улардан беш нафарининг аҳволи оғир. Жазирама об-ҳаводан жабрланганларнинг аксарияти Токио, Аити, Хёго, Фукуока, Кумамото, Тиба ва Канагавада кузатилган.

Жорий йилги ёз мавсумида иссиқ ҳаводан жабрланиш ҳолати Японияда биринчи марта кузатилаётгани йўқ. Олдинги ҳафтада Япониянинг кўплаб ҳудудларида ҳаво ҳарорати +40 даражага етганда, 6.7 минг киши жабрланган.

Япониянинг бош метеорологик агентлиги маълумотларига кўра, иссиқ об-ҳаво яқин кунларда мамлакатнинг катта қисмида кузатилади. Метеорологлар ҳаво ҳароратининг кўтарилиши муносабати билан одамларни кондиционердан фойдаланиш, кўчаларда узоқ муддат қолиб кетмаслик ва шунингдек, доимий равишда сув ичишга чақирмоқда.

Японияда ёз мавсуми бошлангандан буён юқори об-ҳаво ҳарорати туфайли минглаб одамлар шифохонага ётқизилмоқда. Уларнинг ярмидан кўпи кекса ёшдаги кишилардир. Ҳаттоки, ҳаётдан кўз юмиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Руслан Сулаймонов
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

“Трастбанк” валюта савдоларида иштирокини тиклади

Оммавий сайёр қабуллар давом этмоқда

expo
Боглиш маколалар